Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозондаги масжид очилишига Эрдоған ва Путиннинг ташрифи кутилмоқда

1049

«Рубин» футбол клубининг туркиялик собиқ ярим ҳимоячиси Гўкдениз Караденизнинг молиявий кўмаги асосида Татаристон пойтахти яқинидаги Висогорский туманида масжид очилади. Футболчи бу ҳақда Туркиянинг Taka Gazete нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

«Татаристон президенти Рустам Миннихонов менга ер майдони ажратиб берди ва биз Аллоҳнинг изни билан бу ерда масжид қурдик. Татаристон халқининг истагига кўра, масжид «Карадениз» деб номланди. Масжидга бундай ном бериш менинг илтимосим эмасди, аммо улар шуни таклиф қилишди ва мен рози бўлдим», – деди Гўкдениз Карадениз.

«Рубин» клуби афсонаси Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанни масжид очилишига таклиф қилишни режалаштираётганини айтган. Ҳали очилиш маросими қачон бўлиши аниқ эмас. Аммо футболчи Эрдоған унинг таклифини қабул қилишига умид қилаётганини айтган. Унинг маълум қилишича, Татаристон халқи Эрдоғанни яхши кўради. 

Шунингдек, Карадениз масжиднинг очилишида Россия Президенти Владимир Путиннинг иштирок этилиши ҳам кутилаётганини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозонда 10 минг кишига мўлжалланган масжид қурилади

271 16:45 12.05.2022

Қозон: мактабда намозга оид зиддиятлар барҳам топди

1260 15:40 29.10.2021

Қрим татарлари лотин ёзувига ўтади, Қозонда эса алифболар «жанги»

1357 14:10 24.09.2021

«Қозон қирғини Хотира куни сифатида эсланиши лозим» – депутат таклифи

1371 10:40 24.09.2021

Жиззахда Қозон федерал университетининг филиали очилади

1076 11:35 30.08.2021
« Орқага