«Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда йўл харитаси тасдиқланган. Фестивалга ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида «Мен Қўқонга бораман» шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади:
- биринчи босқич — туманлар (шаҳарлар) бўйича 2022 йилнинг апрель ойида;
- иккинчи босқич — Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2022 йил июнда.
Эслатиб ўтамиз, Қўқон шаҳридаги илк халқаро ҳунармандлар фестивали 2019 йил 10-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтган эди. Шунингдек, Жаҳон ҳунармандлар ташкилоти томонидан Қўқонга «Жаҳон ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилган.