Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қурбонлик маросимлари ва Қуръон хатмлари ўтказилади

855

Аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Хайрия тадбирлари 2020 йил 25-30 декабрда (6 кун) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг барча туман ҳамда шаҳарларида ўтказилади.

Республиканинг 360 та мўътабар зиёратгоҳ ва қадамжоларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар, туман ҳамда шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида қурбонлик маросимлари ташкил этилади. Қурбонлик сўнггида Қуръони карим тиловат қилинади ҳамда юртимизнинг тинчлилиги, осойишталиги ва тараққиёти, турли бало ва офатлардан омонда бўлишини сўраб дуолар қилинади.

Республикамизнинг барча — 2 079 та масжидида 6 кун давомида хуфтон намозидан кейин жами 12 480 та Қуръони карим хатми амалга оширилади.

Сирдарё ва Бухоро вилоятларидаги зиёратгоҳларда ҳам Қуръони каримнинг хатми адо этилиб, офатдан зарар кўрган ватандошларимиз ҳақига эзгу дуолар қилинади.

Шунингдек, хайрия тадбирлари якунида юртимиздаги қадимий анъанага мувофиқ Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» китоби иқтидорли имомлар томонидан хатм қилинади. Ушбу маросимнинг якуни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов томонидан Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасида амалга оширилади.

Уламолар, имом-хатиблар Қуръони карим ва «Саҳиҳи Бухорий» китобларининг хатми якунида юртимизга тинчлик, хотиржамлик, хонадонларимизга қут-барака, янги йилда мамлакатимизнинг янада тараққий этишини сўраб дуо ва илтижолар қиладилар.

«Вақф» фонди томонидан ҳар бир маҳаллада муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами тарқатилади. Имом-хатиблар «Вақф» фондининг ҳудудий вакиллари билан ҳамкорликда муҳтож хонадонларга кириб бориб, хайрияни тарқатади.

Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибдол – алмаштириш таърифи

607 22:05 24.11.2021

Қурбонликка сўйиладиган ҳайвонлар

2577 22:35 18.07.2021

Кашмирда қурбонлик сўйиш тақиқланди

5305 22:05 17.07.2021

Мавзу: Қурбонлик фазилати ва унинг ҳукмлари

632 11:42 16.07.2021

Қурбонликнинг сўйиладиган вақти

1756 13:20 15.07.2021

Покистон: томдаги қурбонликлар (фото)

2314 22:15 13.07.2021
« Орқага