Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

1413

Стокголм Халқаро Тинчлик Тадқиқот Институти (SIPRI) маълумотларига кўра, дунёнинг 100 та энг йирик қурол компаниялари томонидан қурол ва ҳарбий хизматлар сотуви 2020 йилда рекорд даражадаги 531 миллиард долларни ташкил этган, бу ўтган йилга нисбатан 1,3 фоизга кўпдир.

Швеция таҳлил марказининг таъкидлашича, 2020 йил, ҳатто жаҳон иқтисодиёти қисқарган бир пайтда ҳам, 100 та йирик фирма учун сотувлар ўсишининг кетма-кет олтинчи йил бўлган. Хитой фирмалари ҳақидаги маълумотлар биринчи киритилган 2015 йилга нисбатан жами савдолар 17 фоизга кўп бўлган.

«Саноат гигантлари асосан ҳукуматнинг ҳарбий товарлар ва хизматларга бўлган кучли талаби билан ҳимояланган», дейди душанба куни SIPRI мудофаа ва қуроллар дастури тадқиқотчиси Александра Маркштайнер. «Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳарбий харажатлар кўпайди ва баъзи ҳукуматлар Covid-19 инқирозининг таъсирини юмшатиш учун ҳатто қурол саноатига тўловларни тезлаштирдилар».

Қўшма Штатлардаги фирмалар саноатда ҳукмронлик қилишда давом этмоқда, 41 та компаниянинг жами 285 миллиард долларлик савдоси 100 та энг яхши компаниялар орасида барча қурол савдосининг 54 фоизини ташкил қилган. SIPRI маълумотларига кўра, 2018 йилдан бери рейтингдаги бешта етакчи компаниянинг барчаси АҚШда жойлашган.

Хитойнинг етакчи фирмалари томонидан 2020 йилда қурол савдоси 66,8 миллиард долларга баҳоланган, бу 2019 йилга нисбатан 1,5 фоизга кўпдир.

Таҳлил маркази маълумотларига кўра, Топ 100 таликдаги 26 та Европа қурол компанияси умумий қурол савдосининг 21 фоизини ёки 109 миллиард долларни ташкил қилган.

Буюк Британиянинг етти компанияси 2020 йилда 37,5 миллиард долларлик қурол савдосини қайд этди, бу 2019 йилга нисбатан 6,2 фоизга кўп. Биринчи ўнталикдаги ягона Европа фирмаси бўлган BAE Systems томонидан қурол савдоси 6,6 фоизга ўсиб, 24 миллиард долларга етди.

Шу билан бирга, Франция компанияларининг сотуви Dassault томонидан Rafale қирувчи самолётларини етказиб беришни қисқариши сабабли 7,7 фоизга камайди, дея хабар беради таҳлил маркази.

Қурол ишлаб чиқарувчи Thales ҳам пандемияни узилишлар учун айблаб, сотишнинг 5,8 фоизга қисқарганини билдирган. Бошқа компаниялар ҳам таъминот занжири узилишлари ва етказиб бериш кечикишлари ҳақида хабар беришган.

Россия қурол савдоси эса кетма-кет учинчи йил пасаймоқда, деб хабар беради SIPRI.

Топ 100 га кирувчи тўққизта рус компаниясининг умумий савдоси 2019 йилдаги 28,2 миллиард доллардан 2020 йилда 26,4 миллиард долларга қисқарган, Россия компаниялари Топ-100ликдаги жами қурол савдосининг 5 фоизини ташкил қилади.

Қурол ишлаб чиқарувчи компаниялари бўлган бошқа давлатлар: Исроил, Япония, Ҳиндистон ва Жанубий Корея компаниялари ҳам 100 таликка киритилган. Жанубий Кореянинг тўртта фирмасидаги сотувлар 2019 йилга нисбатан 4,6 фоизга ошиб, 6,5 миллиард долларга етди, дейилади таҳлил маркази маълумотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«УМРА 2022» учун тендер қандай ўтказилган?

260 09:37 23.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Эҳромда жимоъ фидясининг киришиб кетиши

561 22:05 22.01.2022

Ўзбек олимлари сувни зарарсизлантириш учун махсус қурилма ихтиро қилишди

732 21:05 22.01.2022

Туркияда ўзбекистонлик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

386 20:05 22.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

366 19:05 22.01.2022

Умрага борувчи аёлларга тавсиялар берилди

916 18:28 22.01.2022
« Орқага