Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қуръон курсидаги кечинмаларим...

4588

Диний таълим мавзуси кўтарилганига ҳам, адашмасам, бир ойга яқин вақт бўлди. Шу орада Қуръон курслари ташкил этилгани ҳақида бир эълонга кўзим тушди. Ўзимда йўқ шодман: ахийри рухсат беришибди-да, барака топкурлар. Қўнғироқ қилиб, аниқ маълумотлар олдим, шанба куни рўйхатга олишар экан. 

Мана, таксида манзил томон кетаяпман. Бир-биридан ширин орзулар: таксичи амакидан машғулотлар бошланиб қолса, адашиб тентирамаслик учун манзилга қандай келиб-кетишни сўрайман. Амаки яхши инсон экан. Батафсил тушунтириб берди. Қайтишда китоб дўконига киришим шарт. Курс учун алоҳида тайёргарлик керак (ахир бошқа ўқув курсларидан фарқ қилади...).

Рўйхатни туздим:

  • Қуръонга жилд;
  • қўлланма;
  • дафтар, ручка...

Шу хаёллар билан манзилга етиб келдим. Рўйхатга олиш хонасида  одам кўп эмас экан. Уч-тўрт киши бор, холос. Аризани тўлдириб бўлгандим, ёнимдаги аёл ҳам тўлдириб беришимни илтимос қилди. Рози бўлдим. Фарғоналик, олтмиш ёшлардаги, юзлари нурли аёл экан. “Қийналиб қолмайсизми?” деб сўрадим. “Йўқ, етказганига шукр”, дея жавоб қайтарди. Бироз суҳбатлашдик. Бошида ўсимта бор экан, Тошкентда даволанар ва шу орада курсга қатнашмоқчи экан. “Умрим қанча қолганини билмайман. Уч ой, балки олти ойдир, Аллоҳ билгувчи... Насиб қилса қатнашаман”, деди. Титраб кетдим...  Юзида қайғудан асар ҳам йўқ, қазои қадарга рози инсон... 

Хуллас, аризани биргалашиб топширдик. Навбат қачон келишини эшитиб, бояги аёл беихтиёр ўтириб қолди: бир, икки йил... Рўйхатга олувчи таскин берди: «Намозларингизда дуо қилинг...»

Аёл анча вақт жим қолди. Кейин биргалашиб ташқарига чиқдик. Йўл бўйи ҳам гапирмади. Юзи ўзгарган, дадиллик, умид, ишонч тарк этганди уни. Хайрлашдик. 
Автобус ҳам кела қолмади... Фақат ўша аёл эмас, менда ҳам шу тушкунликка тушдим. 

Миллатнинг қўйни пуч ёнғоққа тўлдирилди. Қонунда жамоат жойларида диний либосда юришга рухсат бор, аммо диний таълимга чеклов қўйилган экан. Яна бир бора ҳайф сизларга! 
Шу масалани кўтариб чиққан Мубашшир Аҳмад домла ва бошқа кишиларга илтимос: шундай илмга, Қуръонга чанқоқ миллат учун чeкинманглар! 
Бир кун адолат, албатта, ғалаба қозонажак!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хушхабар: Қуръон курслари квотаси икки баробар оширилди

1801 12:15 19.07.2021

Azon.uz узр сўрайди...

3185 11:55 19.07.2021

Қуръон курслари ҳақидаги мақоладан фитна кўзланмаган

5413 23:05 17.07.2021

Қуръон курсидаги кечинмаларим...

1724 18:30 12.07.2021

Туркияда болалар учун ёзги Қуръон курслари бошланди

632 16:00 05.07.2021
« Орқага