Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қуръон мўъжизалари (7-қисм)

3733

Фиръавн жасадининг сақланиши

آلآنَ وَقَدْ عَصَيْتَ قَبْلُ وَكُنتَ مِنَ الْمُفْسِدِينَ۞ فَالْيَوْمَ نُنَجِّيكَ بِبَدَنِكَ لِتَكُونَ لِمَنْ خَلْفَكَ آيَةً وَإِنَّ كَثِيراً مِّنَ النَّاسِ عَنْ آيَاتِنَا لَغَافِلُونَ

Эндими! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдинг-ку?!

Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар. (Соғлик-саломатлик, куч-қувват, молу мулк, ҳукм, мансаб ва бошқа имкониятлар борида қиларини қилиб юрган ҳар қандай одам ҳам ўлимига кўзи етиб қолганида Худони эслайди. Лекин бунинг фойдаси йўқ. Бу ҳақиқат ўша тоифадаги кишиларга уларнинг энг кўзга кўринган вакили Фиръавн мисолида тушунтирилмоқда. Жойингни эмас. Жонингни оламиз. Бошқалар каби ўласан. Чунки сен ҳам оддий-ожиз бандасан. Аммо жасадингни қутқарамиз. Балиқлар ҳам емайди. Сувга оқиб ҳам йўқ бўлмайди. Бошқа сабаб билан ҳам йўқ бўлиб кетмайди. «Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин». Шунчалар мулкка эга бўлсанг ҳам, қанча катта даъволар қилган бўлсанг ҳам, аскарларинг шунча кўп бўлса ҳам, барибир Аллоҳнинг азобидан қутула олмаганингни кўриб ибрат олсинлар. «Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар».) (“Юнус” сураси, 91-92-оятлар).

Бу оятларда Фиръавннинг жасади келажак наслларга ибрат бўлиши учун, жасаднинг чиримасдан сақланишига бир ишора бордир. Қуръони Каримда 1400 йил олдиндан хабари берилган бу жасад, ҳозиргача тарихий бир ёдгорлик сифатида Қоҳирадаги Мисир Музейининг Қироллик Мўмиёлари хонасида кўргазмага қўйилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олимлар фиръавн Аменхотеп I ҳақида кўп нарсаларни билиб олишди

7891 12:44 29.12.2021

Фаранг профессори: «Қуръонга иймон келтирдим ва мусулмон бўлдим!»

7720 13:30 17.04.2020

Фиръавнни илоҳ билмаган чўри...

2877 20:30 24.02.2020

Фиръавннинг хотини нималарни кўзлаган?..

5135 07:30 20.02.2020

Фиръавн бундан-да ҳашаматли қасрларни қурдирган эди...

3165 22:35 29.01.2020

Олимлар 3 минг йил аввал яшаган роҳибнинг овозини тиклашди (видео)

4534 15:20 24.01.2020
« Орқага