Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қуръонни нега сотиб олдингиз?

1293

Юртимизда Қуръони карим қайси нашриётлар томонидан чоп этилади? Мусҳафи шарифнинг китоб дўконларида нархлари қанча? Харидорлар Қуръони каримни ўзлари ўқиш учун оладими ёки ҳадя қилишгами? Сизнинг уйингизда Қуръони карим борми, уни ўқийсизми? 

Бу саволларга жавоб топиш учун Тошкент шаҳридаги бир қатор китоб дўконларига ташриф буюрдик ҳамда сотувчилар ва харидорлар ўртасида сўровнома ўтказдик. Биринчи энг кўп диний китоб сотиладиган «Ҳилол-Нашр» китоб дўконига ташриф  келганимизда нашриётнинг бош муҳаррири Ёрқинжон Ҳайдаров бизга чоп этилаётган Қуръони карим ҳақида батафсил маълумот берди.

“Нашриётимизда 2018 йилдан бери Қуръони карим чоп этиб келинмоқда. Биринчи марта 2018 йилнинг январь ойида чоп қила бошланиб март ойида харидорлар қўлига етказилган. Умуман олганда мустақиллик йиллари давомида Мусҳафи шарифни катта ададда чоп этиш «Ҳилол-нашр»га насиб этган. Бир нечта нашриётлар билан ҳамкорлик фаолияти олиб борганмиз. 2018 йили «Доруссалом» нашриёти ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси билан ҳамкорликда биринчи марта 40 минг нусхада чоп этишга муваффақ бўлганмиз. Бундан ташқари «Салсабил», «Дору-Ғалфоний» нашриётлари билан ҳам ҳамкорликда  Қуръони каримни чоп этишга муяссар бўлдик. Бизда чиқарилган Қуръони карим ҳар бир оилага етиб бориши учун ҳар бир китобхонга бир донадан сотилади. Бугунги кунда Қуръонни порали тарзда чоп қилиб оммага тақдим этмоқдамиз. 

Бизнинг нашриётда Қуръони каримни чоп этиш жараёнида олти, етти нафар қорилар мунтазам текшириб, кузатиб туришади. Чоп қилишдан олдин ҳам бир неча маротаба текширувдан ўткизилади.  Қуръони каримни ҳар уч ойдан кўпроқ муддатларда қайта нашр қилиб келмоқдамиз ва келажакда бу муддатни камайтириш режамиз бор” деди Ёрқинжон Ҳайдаров.

Ўзбекистонда Қуръони карим фақат «Ҳилол-Нашр»да чоп этилса ва ҳар бир кишига бир донадан сотилса, у ҳолда бошқа китоб дўконлари Мусҳафи шарифни қаердан олиб келиши ҳамда нархлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Чорсу» бозори атрофидаги китоб дўконлари сотувчиларини суҳбатга тортдик.

Сотувчиларнинг айтишича Қуръони карим Ўзбекистонга кўплаб чет давлатлардан, асосан Туркия ва Мисрдан олиб келинар экан. Сўровнома натижасига қарайдиган бўлсак, китоб дўконларида Мусҳафи шарифнинг ўртача нархи 35 мингдан 700 минггачани ташкил қилмоқда. Китобхонлар кўп ҳолларда 50 мингдан 70 минггача бўлган Туркиядан келтирилган тажвидли Мусҳафни харид қилишмоқда. Харидорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, Қуръонни ўзи ўқиши учун сотиб олишдан кўра, ҳадяга оладиганлар кўпроқ экан. 

Сизга ҳам кимдир Аллоҳнинг китобини ҳадя қилган бўлса, сизни шу Мусҳафни ўқийди деб, савоб умидида берган. Қиёматгача ўзгармайдиган Аллоҳ таолонинг муқаддас каломи — Қуръони каримни китоб жавонингиздан олингда, ҳозирдан ўқишни бошланг. Зеро ҳар бир кун, ҳар дақиқа ғанимат!

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабабини айтди

46 10:05 20.01.2022

Назарбоев энди расман раис эмас

114 09:52 20.01.2022

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

160 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

215 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

373 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

415 21:05 19.01.2022
« Орқага