Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қуръонни ёд олган маҳбусларнинг қамоқ муддати қисқартирилади – Дубай

983

Дубай камоқхоналари ибрат олса бўладиган ишларни амалга оширмоқда. Қуръон ўқитувчи устозларлардан таълим олган 124 нафар маҳбус Каломи шарифни ёд олиш имтиҳонидан ўтди.

Рўйхатга олинган 124 кишидан 115 нафари Қуръоннинг ўзлари ёд олган қисмлари ёки боблари сонига қараб қамоқ муддатларини қисқартиришга муваффақ бўлган.

«Етти маҳбуснинг қамоқ муддати 20 йилга, тўрт нафар маҳбуснинг ҳибс муддати эса 15 йилга қисқартирилди», деган ахлоқ тузатиш муассасаси ва Қуръон ёд олиш марказларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган қамоқхона ходимларидан бири Муҳаммад Ал Ҳаммадий.

У, яна саккиз нафар маҳбуснинг жазо муддати 10 йилга, 20 нафарининг беш йилга, 35 нафарининг жазоси бир йилга, 41 нафарининг эса олти ойга қисқартирилганини қўшимча қилган.

“Дубайдаги жазо ва ахлоқ тузатиш муассасаларида 17 йил аввал бошланган Қуръон ёд олиш дастури маҳбусларга ҳаётни бошидан бошлаш, яхши инсон бўлиш, хулқини яхшилаш ва қамоқхона пайтида ва ундан кейин ҳам вақтдан унумли фойдаланиш учун қимматли имконият берди» - деган Ал Ҳаммадий.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дубайда рўзадорларга ифтордан дарак берувчи мобил тўп яратилди

717 07:10 05.04.2022

Исроилликлар Дубайга кўчяпти

1560 11:05 24.01.2022

Дубай ҳукмдори энг ақлли арабларни қидиришга киришди

1344 12:30 07.01.2022

Россия ва Туркияда ислом молияси асосидаги Tayyab финтех хизмати йўлга қўйилади

963 08:05 06.11.2021

Дубай компанияси «Барселона»нинг улкан қарзини узишга ёрдам бермоқчи

1735 13:45 01.10.2021
« Орқага