Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қуртуба масжидининг қибласи нотўғри эдими? 

2426

Тарих давомида Қуртуба жоме масжидининг қибласи, ҳозирги кунда дунёдаги барча масжидларда бўлгани каби, Каъбага қаратилган деб ишонилган. Аммо сўнгги тадқиқотлар ва ўлчовлар унинг ҳақиқий йўналишдан 50 даражадан кўпроқ оғишини кўрсатди.

Қуртуба забт этилгандан кейин ҳам  масжид қибласи йўналиши ўзгармагани сабабли, бу масжид Ислом халифалиги даврида кўп асрлар давомида шу шаклда ишлатилганини англатади. 

Маълумки, намозни Каъба томонга қараб ўқиш асосий шартлардандир. Нима учун Қуртуба масжиди тўғри йўналишдан оғиш билан қурилган? Тарихчилар ва тадқиқотчилар бу саволга учта жавоб қайтарган:

1. Масжид қурилиши бошланган ХIII асрда география фанлари етарли даражада ривожланмагани сабабли Каъбага йўналиш хато аниқланган.

2. Ўша давр меъморчилигида масжидлар қатъий қиблага қараб йўналтирилиши шарт эмас, деган ғоялар мавжуд эди.

3. Қуртуба араблар томонидан забт этилишидан олдин насронийларга тегишли бўлган. Мусулмонлар фатҳ этишгандан кейин масжид учун танланган баъзи иншоотларни тўлиқ вайрон қилмай, ўша жойнинг ўзидан фойдаланишган.

Бу жавобларнинг дастлабки иккитасини рад этадиган кўплаб фактлар мавжуд. Қиблани тўғри белгилаш учун Андалусияда фаннинг, хусусан, географиянинг ривожланганлик даражаси етарли эди. Маълумки, минтақада Каъбага йўналиши тўғри бўлган кўплаб масжидлар бўлган. Масалан, Х асрда қурилган Мадинатуз-Заҳро сарой-шаҳрида Халифа Абдурраҳмон III буйруғи билан Қуртубадан 8 км узоқликда жойлашган масжидлар айнан қиблага қараб йўналтирилган.

Шундай қилиб, фақат учинчи изоҳ қолмоқда: масжид кичик черков ўрнида қурилганлиги сабабли бу ер бошиданоқ шаҳар бинолари билан ўралган бўлган. Бинобарин, мусулмон ҳукмдорлар атрофдаги макон билан уйғунлашган масжид қурмоқчи бўлган бўлиши ва шаҳарнинг тарихий тузилишини буткул бузиш ўрнига, қибласи 50 даражадан ортиқ қийшайган бўлган бинодан масжид сифатида фойдаланишни маъқул кўрган бўлиши мумкин, деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Агар бу тахмин тўғри деб тан олинса, эҳтимол, мусулмонлар масжидда намоз ўқиётганда, деворларга параллел эмас, балки уларга бурчак остида, Каъба томон бурилиб, саф тортганлар. Ушбу амалиёт бугунги кунда ҳам Фесдаги «Қарауин» ва Марокашдаги «Кутубия» («Китоб сотувчилар») масжидида мавжуд. Ушбу масжидлар қибла йўналиши бўйича қатъий йўналтирилмагани сабабли, намоз пайтида намозхонлар деворларга нисбатан тахминан 45 даража бурчак остига бурилади.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

454 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

758 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

174 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

266 21:00 01.07.2022

Хотира

289 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

249 20:00 01.07.2022
« Орқага