Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Работ – 2022 йилда ислом дунёсининг маданият пойтахти 

451

Таълим, фан ва маданият бўйича ислом ташкилоти (ICESCO) Марокаш пойтахти Работни “Ислом оламининг 2022 йилги маданият пойтахти” деб эълон қилди.

Работ XII асрда ҳарбий манзилгоҳ сифатида барпо этилган ва дастлаб Рибат ал-Фатҳ, яъни "Ғалаба қалъаси" деб аталган. Шаҳар халифа Ёқуб ал-Мансур (1160-1199) даврида гуллаб-яшнади, у ўз салтанатининг пойтахтини шу ерга кўчирган эди. Унинг қўл остида Работ деворлари, Касба Удая қалъаси каби шаҳарнинг тарихий ёдгорликлари қурилган. 

1912 йилда француз маъмурияти пойтахтни Фесдан Работга кўчирди. 1955 йилда мамлакат мустақилликка эришгандан кейин ҳам Работ пойтахтлигича қолди. 

ICESCO ва Марокаш Ёшлар, маданият ва коммуникациялар вазирлиги 2022 йилда бир қатор қўшма тадбирлар ўтказишни режалаштирди. 

“Ислом оламининг маданият пойтахти” лойиҳасига 2005 йилда асос солинган. 2007 йилда Тошкент, 2020 йилда эса Бухоро ҳам ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

364 22:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

287 20:05 19.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

403 18:30 19.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: иттиҳодул мажлис шарт қилинган масалалар

288 22:05 18.01.2022

Динимни ўрганаман: садақа деб тарқатилган пулдан закот бериш ҳақида

482 20:05 18.01.2022

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

1715 22:50 17.01.2022
« Орқага