Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Раисий Макронни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

443

Эрон ва Франция президентлари Иброҳим Раисий ва Эммануэл Макрон «Бешлик» гуруҳи ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Эрон ядро дастури бўйича музокаралар мавзусини муҳокама қилди. Бу ҳақда бугун ИРНА ахборот агентлиги хабар берган.

Бир ярим соатлик телефон суҳбатида Раисий Эроннинг Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси доирасидаги мажбуриятларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган.

Эрон президенти АҚШ ва Европа давлатларининг мажбуриятларни бузишини танқид қилиб, Эрон музокара гуруҳи Вена музокараларида санкцияларни бекор қилишга жиддий ёндашаётганини қўшимча қилган.

Раисий Францияни самарали музокаралар олиб боришга ва Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирмоқда.

Президент жорий вазиятни АҚШ ва Европа давлатлари томонидан ядровий келишув бўйича ўз мажбуриятларини бузиш натижаси деб атаган.

У, шунингдек, Эроннинг МАГАТЭ билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб, «ўз мажбуриятларини бузганлар музокараларни давом эттириш учун ўзларига бўлган ишончни қайтаришлари керак», деб таъкидлаган.

Макрон, ўз навбатида, Париж Қўшма Штатларнинг ядровий келишувга қайтиши тарафдори эканини таъкидлаб, режа барча учун масъулиятли эканлигини айтган.

Унинг сўзларига кўра, Франция муаммоларни ҳал қилиш учун Эрон билан музокараларни давом эттиришга тайёр.

29 ноябрь куни Венада Эрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг еттинчи раунди бошланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нохуш статистика: 2021 йилда хорижда вафот этган мигрантлар сони очиқланди

146 10:48 20.01.2022

Ўзбек олимлари томонидан силга қарши янги препарат ишлаб чиқилди

89 10:25 20.01.2022

«Толибон» Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабабини айтди

266 10:05 20.01.2022

Назарбоев энди расман раис эмас

232 09:52 20.01.2022

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

235 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

265 08:25 20.01.2022
« Орқага