Муқаддас Рамазон ойидан бир неча кун олдин, Канада мусулмонлари муборак ойда бутун мамлакат бўйлаб озиқ-овқат банкларини қўллаб-қувватлаш учун хайрия йиғишни бошлашди.
Ҳар йили ўтказиладиган Give 30 Рамазон акцияси бир қатор жамоат гуруҳлари билан ҳамкорликда озиқ-овқат банклари учун хайрия маблағларини йиғишда ёрдам берувчи оммавий ҳаракат билан ҳамкорликда ўтказилади.
«Биз буни Рамазон ойида қиламиз, чунки бу ой раҳм-шафқат, меҳр-оқибат, саховат ойидир», дейди Мусулмон аёллар жамияти вакили Узма Бхутто.
Бу йилги Give 30 кампанияси орқали қилинган хайр-эҳсонлар Food Bank of Waterloo Region ва Cambridge Food Bank ҳисобига ўтказилади.
«Ушбу ташаббус қўшниларимизга ғамхўрлик қилиш ва биргаликда яхши томонга ўзгаришлар қилишга ҳаракатдир», дейилади озиқ-овқат тармоғи веб-сайтида.
Изоҳ: Озиқ-овқат банки - бу ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилардан озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиб, муҳтожларга тарқатадиган хайрия ташкилоти.
Озиқ-овқат банки бепул озиқ-овқатларни, шу жумладан яроқлилик муддати тугашига яқин қолган озиқ-овқатларни қабул қилади, уларни кўнгиллилар ёрдамида пакетлайди ва муҳтож одамларга етказиб беради. Шу билан бирга, маҳсулотлар учун қатъий сифат назорати тизими мавжуд.