Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Рамазон – фойда ойи

1977

Яна саноқли кунларда кейин муборак Рамазон ойи кириб келади. Йил бўйи орзиқиб кутилган шукуҳли кунлар бошланади. Жаннатга дохил этгувчи имкониятларнинг эшиклари очилади.

Рамазон рўзаси Аллоҳ таоло фарз қилган амаллардан бири, Исломнинг бешта устунларидан бири сифатида асосан охират қайғусида тутилса-да, унинг бу дунёдаги ҳаётимизда ҳам фойдалари кўп экани исбот талаб этмайди. Хусусан, рўза тутишнинг саломатликка фойдаси ҳақида ҳам кўп гапиришади. Айримлар эса буни инкор ҳам қилишади. Ўзи аслида рўзани соғлом бўлиш ёки вазн ташлаш учун тутилмайди. Ибодатдан бошқа ният қилсак унинг савобидан мосуво бўлиш хавфи бор, аслида. Лекин шундай бўлсада, рўза ҳақида илмий ва ноилмий гапларда қанчалик жон борлиги, бу борада мутахассисларнинг илмий асосланган фикрлари биз учун қизиқ, албатта.

AzonTV да бугун эфирга берилган “Фикрат” таҳлилий кўрсатуви ўзгача руҳда ўтди. Мазкур дастурда “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад  Юсуф” жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва тиббиёт фанлари доктори Олимжон Ғуломов суҳбатдош бўлишди.

Кўрсатув бошловчиси Нўъмон Абдулмажид Рамазон ойининг ҳисобсиз хислатлари ва фойдалари ҳақида гапириб, унинг кунлик ҳаётимизга таъсири хусусида мутахассисга - тиббиёт фанлари доктори Олимжон Ғуломовга савол билан юзланди:

- Шўро даврида бизга рўза тутиш, яъни оч юриш инсон саломатлигига жиддий зарар келтиради, деб тинмай уқтириб келинган. Ваҳоланки айни ўша даврларда хорижий мамлакатларда, гарчи улар Исломни тушунмасада, очлик билан даволаш услублари ишлаб чиқилиб, татбиқ этилга экан. Сиз бевосита мутахассис сифатида айни Рамазон рўзасининг саломатликка фойдалари ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Бу фикрлар қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Бу ерда руҳ ва бадан фаолиятининг мутаносиблиги ҳақида гапириш ўринли бўлади, дейди Олимжон Ғуломов. – Жисм Рамазон ойига тайёр бўлмаса, бу муқаддас ойни шукуҳ билан, хузуъ билан ўтказиш қийин бўлади. Бунинг учун ўз соғлиғи ҳақида қайғурадиган ҳар бир инсон бу ой кириб келганини ақли билан ҳис этиб, етук онг билан кутиб олади ва бу ойни танасига ҳеч бир зарарсиз ўтказиб олиши мумкин. Рамазон ўтгандан кейин эса, одамнинг бир йиллик тана фаолияти гўёки дастурланади. Пала-партишликка барҳам берилиб, руҳий интизом асосида бадан фаолияти тартибга солинади. Масалан, нега ҳар куни еб ичамиз? Чунки танамиз тик туриб, ҳаракат қила олиши учун қувват оламиз. Яшаш ва ишлаш фаолиятимиз учун етарли миқдордаги оқсил, углеводлар ҳамда бошқа минерал захираларимизни тўлдирамиз. 

Лекин йил давомида пала-партиш озиқланиш, танамиз эҳтиёжидан ортиқча моддаларни қабул қилиш кўпайиб кетиши мумкин. Бугунги кунда ҳаёт тарзимиз янада тезлашиб кетди. Тез-тез, тик туриб овқатланамиз. Ёки овқат устида ҳам шошиб, телефон ёки бошқа нарсаларга чалғиб, таомланамиз. Ваҳоланки овқатланиш жараёни учта муҳим босқичдан иборат. Биринчиси мия фазаси дейилади. Яъни тайёргарлик кўриш. Иккинчиси ошқозон фазаси, учинчиси ичак фазасидан иборат. Мия фазасида биз ошқозон ичак тизимини овқат қабул қилишга тайёрлаймиз. Масалан, овқатнинг ҳиди келса,  ошқозонда шира ишлаб чиқарилади. Сўлак безлари ишга тушади. Яъни, овқат ҳазм қилишга тайёргарлик бошланади. Овқат ошқозонга тушгач, кейинги жараёнга тайёргарлик бошланади. Хуллас, бу конвейерга ўхшаган тизим ҳисобланади. Агар шу конвейерда бирор занжир бўғини бўлмаса, бу жараён нормал кечмайди. 

Рўза тутилганида мана шу конвейер ишида тартиб пайдо бўлади. Одам бир вақтда овқат еб, бир вақтда оч юради. Ферментлар, яъни овқат ҳазм қилиш жараёнидаги рефлекслар тартибга тушади. Организм тўғри дастурланади. Умуман, очликнинг бутун организмга фойдаси катта. Ҳатто ҳозирги олимлар саратон касаллигини ҳам очлик билан даволашга муваффақ бўлишмоқда. Очлик пайтида иммунитетимиз фаоллашади. Бадандаги ортиқча ўсимта ва кераксиз чиқиндилар сўрилиб кетади. Организм очлик ҳолатида ўз ички ресурсларини ишга тушириб, заҳар ва касалликларга қарши курашни фаоллаштиради, деди тиббиёт фанлари доктори Олимжон Ғуломов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

521 10:05 26.03.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

914 20:40 25.03.2023

Тунисликлар Рамазонни оғир шароитда ўтказмоқда

907 20:05 25.03.2023

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

572 19:45 25.03.2023

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

1362 19:15 25.03.2023

CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид

547 18:40 25.03.2023
« Орқага