Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рамазон ойи якунлари ва ҳайит байрами бўйича маълумот берилди

910

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов мавзу юзасидан батафсил маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 май куни республика бўйича 2090 та масжиддан 2021 тасида 2 миллион 576 минг нафар юртдошимиз ҳайит намозини адо этдилар.

Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 497 минг ҳамюртларимиз намозда иштирок этдилар. Хусусан,“Ҳазрати Имом” мажмуасига 18 мингдан, “Шайх Зайниддин” масжидига 30 мингдан зиёд ҳамда “Қуддуси Шариф” масжидига 20 мингга яқин намозхон ташриф буюрди.

Ҳайит муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами 13,4 млрд. сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан  8 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга 543 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилди ва бу ишлар давом этмоқда.

Ҳозиргина олинган маълумотга кўра, 2021 йил Рамазон ҳайити бўйича республикадаги масжидларнинг даромад кўрсаткичлари умумий 14 млрд. 674 млн. 185 минг 400 сўмни ташкил этди. Шундан, хайрия ва эҳсонлар 10 млрд. 292 млн. 412 минг 900 сўм, закот ва фитр эса 4 мдрд. 381 млн. 772 минг 500 сўмдан иборат.

Ушбу маблағлар албатта ўрнатилган тартибда ислом дини кўрсатмаларига асосан ўз жойига сарф этилади.

Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари:

– Рамазон ойи давомида 2046 та масжидда белгиланган қатъий санитария-гигиена талаблари асосида таровеҳ намозлари ўтказилди.  Шундан 1384 тасида хатми Қуръонлар ўқилди.

Республикадаги 30 дан зиёд жомеъ масжидда ўтказилган хатми Қуръон тадбирлари интернет орқали онлайн намойиш этилди.

Таровеҳ намозлари ўқилаётган масжидларда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг тегишли буйруқлари асосида 7000 нафар масъул ходим жалб этилди.

Шунингдек, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун 1965 нафар ҳудудий фавқулодда вазиятлар бўлинмалари ходимлари ва 91 та ёнғин-қутқарув авто-экипажларнинг навбатчилиги ташкил этилди.

Ўтказилган таровеҳ намозларида ҳар куни ўртача 600 мингга яқин намозхон қатнашди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

960 19:00 24.01.2022

Шоҳжахон Эргашев боксни тарк этмоқда

1081 14:42 24.01.2022

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

312 10:29 24.01.2022

Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилади

204 08:05 24.01.2022

Ўзбек олимлари сувни зарарсизлантириш учун махсус қурилма ихтиро қилишди

1034 21:05 22.01.2022

Туркияда ўзбекистонлик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

476 20:05 22.01.2022
« Орқага