Рамазон ойи бошидан бери Мадинаи мунавварадаги Масжидун Набавийга 14 миллиондан ортиқ мусулмон ташриф буюриб, икки йиллик COVID билан боғлиқ чекловлардан сўнг ташриф буюрувчиларнинг янги рекордини янгилади.
Saudi Gazette хабарига кўра, Макка ва Мадинадаги Икки Муқаддас масжидлар ишлари бўйича маъмурият масжид 14 772,46 нафар намозхонни қабул қилганини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 944 355 нафар мусулмон муқаддас рўза ойида ҳар бир мўмин учун азиз жой – Равзаи Шарифни зиёрат қилган.