Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рамзан Қодировнинг иддаоларига Тоқаев жавоб қайтарди

6592

Чеченистон раҳбари Қодировнинг сўзларига кўра, Россия Қозоғистон, Беларусни қутқариб қолган ва Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишда муҳим роль ўйнаган. “Қозоғистон суверенитетини йўқотишни бошлаганида, ким ёрдам берди? Санкциялардан қўрқмасдан Россия. Ва агар сизлар бирор давлатни тан олишингиз керак бўлса, тан олинг, тан олмасангиз ҳам биз унчалик аҳамият бермаймиз ", деди Чеченистон раҳбари ва Россия яқинда Донбассда ғалабага  эришишини қўшимча қилиб.

Бир кун аввал КХШТ таркибига кирувчи Қозоғистон президенти Санкт-Петербург иқтисодий форумида унинг мамлакати Донецк ва Луганск «квази-давлатларини» тан олмаслигини айтган эди. «Биз Тайванни ҳам, Косовони ҳам, Жанубий Осетияни ҳам, Абхазияни ҳам тан олмаймиз ва бу тамойил бизнинг фикримизча, Луганск ва Донецкка ўхшаш квази-давлатларга нисбатан ҳам қўлланилади», — деди Қосим-Жомарт Тоқаев. Шунингдек, у Қозоғистон Россияга қарши барча санкцияларга риоя қилишини таъкидлади.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) раҳбарларини Россиянинг Украинага қарши урушига аралашмасликда айблаган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга жавоб қайтарди, деб ёзади «Обозревател».

Қосим-Жомарт Тоқаев унинг мамлакатини Россия эмас, балки КХШТ аъзоларини сақлаб қолганини таъкидлади.

«Россия эмас, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотини таъкидлайман. Россияда баъзи одамлар бу вазиятни нотўғри талқин қилиб, Россия Қозоғистонни қутқарди, Қозоғистон энди абадий хизмат қилиши ва Россиянинг оёқларига таъзим қилиши керак, деб таъкидлайди. Ўйлайманки, бу мутлақо асоссиз далиллар», — деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

379 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

641 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

143 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

234 21:00 01.07.2022

Хотира

262 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

237 20:00 01.07.2022
« Орқага