Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби»: Ҳузайфанинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ғазотларда иштирок этиши ва Бадр куни

435

II. Ҳузайфанинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ғазотларда иштирок этиши 

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг динига кириб, уни маҳкам тутгач, шу диннинг нусрати йўлида бор имконини сарфлашни истади. Аллоҳ учун амал қилишга интилди, бу эътиқоди йўлида ҳеч нарсани аямасликка онт ичди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хушнудликлари учун бор-будини тақдим қилиб, ўзини бахшида қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Аллоҳнинг дини нусрати учун барча ғазотларда ҳозир бўлди, ҳеч бир юришдан қолиб кетмади. Фақат Бадр ғазотида қуйида зикр этилажак сабабга кўра қатнашмади. 

1. Бадр куни 

Бу ҳодиса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дўстлари билан бир қаторда душманларига берган аҳдига ҳам нақадар вафо қилишларини кўрсатади. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан келган ҳадисда бундай дейилади: “Мени Бадрда қатнашишдан биргина нарса тўсди: отам Ҳусайл билан йўлга чиққан эдим. Қурайш кофирлари бизни тутиб олдилар. 

“Сизлар Муҳаммаднинг олдига (урушда унга ёр дам бериш учун) кетяпсиз!” дейишди. Биз: 

“Йўқ, фақат Мадинага кетяпмиз”, дедик. Улар биздан “Аллоҳнинг номи ила, фақат Мадинага кетмоқдамиз, Муҳаммаднинг ёнида туриб, жанг қилмаймиз!” деган аҳд олдилар. Набий соллаллоҳу Расулуллоҳ сирлари соҳиби алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, бу хабарни етказдик. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Уларга берилган аҳдга вафо қиламиз, Уларга қарши Аллоҳдан ёрдам сўраймиз”, дедилар. 

Мана шу воқеадан сўнг Ҳузайфа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қатнашган ҳеч бир ғазотни қолдирмади.

Ибн Саъд дейди: “Уҳудда ва ундан кейинги ғазотларда ҳозир бўлган”.

(давоми бор)

Иброҳим Муҳаммад Алининг «Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби Ҳузайфа ибн Ямон (розияллоҳу анҳу)» китобидан олинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 16 октябрдаги 5706-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

143 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

323 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

180 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

599 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

129 09:40 20.05.2022

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр учун қарзи ошиб бормоқда

334 08:56 20.05.2022
« Орқага