Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

343

УЧИНЧИ ФАСЛ 

Раъй ва насиҳат, жиҳод ва покланиш 

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ҳаётлик пайтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга, вафотларидан сўнг у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тамойилларига, у зотдан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рошид халифаларига ихлос қилди. Намунавий ишончли аскар бўлиб, шу дин хизмати йўлида қўлидан келган барча ишни қилди. У гоҳида жанг майдонида Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун душманларга қарши кўтарилган қилич бўлса, гоҳида насиҳат қиладиган фақиҳ эди, қулай фурсат бўлиши билан халифаларга ваъз-насиҳат қиларди. У ислом йўлига таъсир қилиши мумкин бўлган бирор хабарни эшитган заҳоти мусулмонлардан уларга соя солиб турган хатарни даф қилиш учун бир лаҳзани ҳам бой бермай, халифалик давлатидаги биринчи масъулга хабар берарди. Шунинг учун тарих бизга бу каби воқеалардан кўпини сўзлаб беради. Қуйидаги саҳифаларда улардан энг муҳимларини зикр қиламиз. 

Ҳузайфа ибн Ямон раъй ва насиҳат соҳиби 

1. Ҳузайфа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан бирга 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббига етишгач, Мадинани жимжит сокинлик қоплади. Пайғамбарларнинг саййидини йўқотганларидан, ваҳий узилиб, осмондан нозил бўлмай қолганидан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари қалбларини қайғу ва ғам-ғусса эгаллади. Ўша ғамга ботганлардан бири Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумо эди. Кўнгилсизликка учраганда, оғир аҳволга тушганда унга ҳамиша тўғри йўлни кўрсатиб турган Муаллимидан айрилганидан қаттиқ қайғуга тушди. Лекин у ҳам, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа асҳоблари каби имоннинг кучлилиги, Аллоҳнинг қазо ва қадари билан Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг ҳукмига таслим бўлиб, бу оғир машаққатни енгиб ўтди. 

Шундан сўнг халифалик тузилиб, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифаларига байъат беришга келишишди. Ҳузайфа ибн Ямон ҳам янги халифа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соҳибига байъат қилганлар орасида эди. Мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин ҳаётларидаги энг қаттиқ зарбага учраган мана шу машаққатли даврда у ўзидан талаб қилинган нарсани бажарди. Бу зарба ислом ишини йўқ қилмоқчи бўлган муртадлар билан жанглар эди. Ўзининг фазли ва раҳмати билан Аллоҳ таоло бу умматни жасур ва қатъиятли, узоқни кўрадиган, улкан ҳодисалар ҳам бука олмайдиган метин ирода соҳиби бўлган халифа билан икром қилди. Бу халифа уммат билан бирга ўзига етган синовни мардонавор енгиб ўтди, араб жазирасини тўла шаклда исломнинг қўрғони этиб тиклаб, кейинги жиҳодларни Форс ва Шом юртларига сафарбар қилди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалиги қисқа муддат давом этганидан Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуга ўзини кўрсатиш учун фурсат бўлмади. Илло, у интизомли аскар бўлиб, аҳд қилганидек, ҳарбий амалиётларда иштирок этди. 

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадис Абу Бакр Сиддиқ ва Умар Форуқ розияллоҳу анҳуларнинг фазлларини баён қилади: 

Рибъий ибн Ҳирош Ҳузайфа ибн Ямондан ривоят қилади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўтирган эдик. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу “Ичингизда қанча муддат қолишимни билмайман, мендан кейингиларга иқтидо қилинг”, дедилар ва Абу Бакр ва Умарга ишора қилдилар”.

(давоми бор)

Иброҳим Муҳаммад Алининг «Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби Ҳузайфа ибн Ямон (розияллоҳу анҳу)» китобидан олинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 16 октябрдаги 5706-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

399 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

672 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

147 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

242 21:00 01.07.2022

Хотира

270 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

239 20:00 01.07.2022
« Орқага