Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Китобий аёлни талоқ қилишга буюрганда Ҳузайфанинг Умар билан мунозараси

948

1. Китобий аёлни талоқ қилишга буюрганда Ҳузайфанинг Умар билан мунозараси 

Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: “Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу Мадоинга волий бўлиб, у ерда ажамлардан бўлган мусулмон аёллар кўпайгач, Умар ибн Хаттоб унга мактуб юборди: 

“Менга етиб келишича, сен Мадоин аҳлидан бўлган Китобия аёлга уйланибсан. Уни талоқ қил”. Ҳузайфа унга: 

“Менга унинг ҳалол ёки ҳаромлигини, бу сўздан нимани қасд қилганингни баён қилмагунингча уни талоқ қилмайман”, деб ёзди. Умар:

“Йўқ, ҳалол... Лекин ажам аёллари ўзига мафтун қилиб қўяди. Агар уларга яқинлашсангиз, улар сизларга аёлларингиз устидан ғолиб келади”, деб ёзди. Ҳузайфа Умарнинг мақсадини англаб: 

“Ҳозир (бажараман)”, деб ёзди ва талоқ қилди”. 

Биз Умар ибн Хаттоб ва унинг Волийи Ҳузайфа ибн Ямон ўртасидаги бу ёзма мунозарани ўрганар эканмиз, Умар ибн Хаттоб мусулмонларнинг фақат жангда қатл бўлишдан саломат қолишларинигина эмас (унинг аскарлари ҳамиша музаффар эдилар), балки қалбларнинг бузилиши, дунёга яқинлашишдан саломат бўлишлари ҳақида ҳам қайғурганини мулоҳаза қиламиз. Умар розияллоҳу анҳу омиллари ва мусулмон оммасининг тасарруфотларини, уларнинг фатҳ қилинган, уларга бўйсунадиган янги дунё аҳолиси билан ўзаро муносабатларини текшириб, назорат қилиб турар, шундан кейин ишни давом эттирар эди. 

Волийи Ҳузайфага Китобия аёлини талоқ қилиш буйруғи ҳам шу маънодан келиб чиққан эди. Бу унинг узоқни кўрадиган кишилигидан далолат беради. Чунки у ижтимоий муаммо, шохлари кўринай деб қолган фитнадан қўрқди. Уларнинг мусулмон аёлларга эмас, аҳли китоблардан бўлган аёлларга уйланаётганларини билди. Китобия аёлларнинг гўзаллиги ёрқин ва жозибали бўлиб, ундан эрларига босим ўтказишда, бошқа мусулмон завжаларининг ҳуқуқларидан чалғитиб қўйишда ёки мусулмон аёлларга уйланишдан қайтаришда фойдаланар эдилар. 

Бу ерда Умар розияллоҳу анҳунинг мулоҳазали ин сон экани билан бирга, Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳунинг ҳам зукко киши бўлганини фаҳмлаш мум кин. Унга Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амри етганида уни амалга оширишга шошилмади. Чунки у Умарнинг унга Куръонда мубоҳ бўлиб келган нарса га мухолиф ишни буюраётганини биларди. Шунинг учун ҳам тезда Умар розияллоҳу анҳудан бу ишини изоҳлашни, аҳли китобга уйланишни ҳаром ёки ҳалол Расулуллоҳ сирлари соҳиби деб ҳисоблашини сўради. Умар розияллоҳу анҳунинг бу ишдан кўзлаган мақсадини билгач эса, тезда бу ишни бажаришга киришди. Чунки у ҳам мусулмонлар орасида кўриниб қолган, ислом жамиятини ҳалок қилиши мумкин бўлган фитна эшикларидан бирини ёпишга қаттиқ тиришарди. 

2. Ўлжани тақсимлаш борасидаги баҳс 

Ҳислдан ривоят қилинади: 

Умар розияллоҳу анҳу Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга:

“Одамларга улушларини ва ризқларини бер!” деб мактуб ёзди. Ҳузайфа: 

“Шундай қилдик, кўп нарса ортиб қолди”, деб ёзди. Умар унга: “Бу уларнинг Аллоҳ таоло тортиқ қилган ўлжаларидир. Умарники ҳам, Умарнинг аҳлиники ҳам эмас. Уни уларга тақсимлаб бер”, деб ёзди. 

I. Умарнинг чигал ишларда ундан савол сўраши Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу мавҳум ишлар ва чигал масалалар ҳақидаги, хусусан, фитналар иши ва мунофиқлар масаласидаги илмнинг омонат дори эди. Умар розияллоҳу анҳу бу масалаларни ундан сўраб олишга шошиларди. Ҳузайфа эса яширмай, аниқ-равшан, тушунарли калом билан жавоб берарди, Умар унинг мақсадини тушуниб оларди.

(давоми бор)

Иброҳим Муҳаммад Алининг «Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби Ҳузайфа ибн Ямон (розияллоҳу анҳу)» китобидан олинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 16 октябрдаги 5706-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

473 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

786 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

184 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

275 21:00 01.07.2022

Хотира

297 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

251 20:00 01.07.2022
« Орқага