Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Равалпиндидаги тарихий уйлар хавф остида

546

Покистоннинг Равалпинди шаҳрида ноёб, тарихий уйлар бор. Бироқ интенсив миграция ва урбанизация туфайли улар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида.

Покистон пойтахти Исломобод шаҳри яқинида жойлашган Равалпинди шаҳри мамлакатдаги тўртинчи йирик шаҳардир. Унинг аҳолиси 2,3 миллион кишидан ошади.

Равалпиндида тор кўчалари ва мураккаб транспорти билан Покистон кўзгуси дейиш мумкин. Бу ерда сақланиб қолган ноёб ва тарихий уйлар марказда жойлашган бўлиб, улар анъанавий Покистон ҳунармандчилиги ҳамда ёғочга ишлов бериш санъатининг ажойиб намунасидир. Улар нозик қўл меҳнати ва нафис меъморчилиги билан ажралиб туради. Йил сайин сони тобора камайиб бораётган бу тарихий уйларнинг аксарияти тақдир тақозоси билан ташлаб кетилган, уларда ҳеч ким яшамайди.

Эшигидан деразасигача, балконидан то шифт кошинларигача бўлган барча қисмларини санъат асари дейиш мумкин. Бу уйларнинг бугунги ҳолати шаҳар бошидан кечирган жадал ўзгаришларнинг кўзгусидир.

Уйларнинг қўлда ясалган ёғоч эшиклар, чанг билан қопланган бинолар вақт ва урбанизацияга қарши туришга, улуғворлигини сақлаб қолишда давом этмоқда.

Шаҳар тақдири 1959 йилда мамлакатнинг вақтинчалик пойтахти деб эълон қилинганида, унинг яқинида янги пойтахт Исломобод қурилгунга қадар ўзгарди. Натижада, асосий марказий ҳукумат идораларининг аксарияти Равалпиндига кўчиб ўтгандан кейин шаҳар аҳолиси тез ўсди.

Исломобод пойтахтга айланганидан сўнг, шиддатли урбанизация жараёнлари натижасида пойтахт билан ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлган Равалпинди аҳолиси жадал суръатлар билан кўпайди. Покистон манбаларига кўра, агар илгари шаҳар аҳолиси 470 минг киши бўлган бўлса, бугунги кунда бу рақам 2 миллион 327 минг кишига етган.

Кучли миграция ва аҳолининг тез ўсиши Равалпинди қиёфасини ўзгартирди. Қурилишнинг жадал олиб борилиши тарихий уйларнинг эътибордан четда қолишига олиб келди. Ўз вақтида қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмаётгани сабабли уларнинг кўпчилиги яроқсиз ҳолга келиб, яшаш учун яроқсиз ҳолга келган.

Қолаверса, аҳоли сонининг тез суръатларда ўсиши натижасида бундай уйлар уларда яшовчи оилалар учун жуда кичкина бўлиб, уларнинг ўрнига эгалари томонидан янги бинолар қурилди. Бундан ташқари, кўп оилалар эски уйлар ўрнига янги ва замонавийроқ уйларни афзал кўради.

Шу сабабларга кўра, Равалпиндининг тарихий уйлари хавф остида.

Баҳринисо Тўхтасин қизи тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

68 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

213 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

263 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

205 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

288 18:58 18.08.2022
« Орқага