Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Республикамизнинг 7 ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

625

Гидрометеорология хизмати маркази ахборот хизмати хабарига кўра,  жорий йилнинг 25-31 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Жумладан:

  • Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
  • Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилоятининг Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида:
  • Наманган вилоятининг Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;
  • Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи мавжудлиги сабабли тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қашқадарёда директор ва ўқитувчи муштлашди

903 10:35 18.07.2022

ССВ Қашқадарёда пайдо бўлган “номаълум” касаллик бўйича ахборот берди

5786 17:09 25.06.2022

Қашқадарёда бир бола “номаълум” касалликдан вафот этди. ССВ вазиятни ўрганмоқда

1319 11:07 24.06.2022

Шавкат Мирзиёев: Бу савоб ишнинг ажру мукофоти жуда улкан

597 19:01 21.04.2022

Президент 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади 

567 12:28 20.04.2022
« Орқага