Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рим папаси Ироққа бормоқчи

866

Рим папаси Франциск келгуси йилнинг 5-8 март кунлари Ироққа сафар қилади, дея хабар бермоқда “Ал-Жазира”. Агар сафар амалга ошса, у Ироққа келган илк папа бўлади. 

Ватикан расмий вакили Маттео Бруни сафар дастури кейинроқ эълон қилинишини ва дастурда пандемия билан боғлиқ вазият эътиборга олинишини билдирди. Келгуси ҳафтада 84 ёшни қарши олиши кутилаётган Франциск Ироқнинг бешта шаҳрига, жумладан, Бағдод, Эрбил ва Мосулга бормоқчи. 

Папанинг жорий йилга режалаштирилган барча сафарлари коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинган. 

Ироқ ҳукумати Ватиканнинг баёнотини илиқ кутиб олди ва папанинг сафари “тарихий воқеа” бўлишини маълум қилди. Президент Барҳом Солиҳ 2019 июлида папани Ироққа таклиф қилган ва унинг сафари узоқ йиллик урушни бошидан ўтказган мамлакат учун “шифо” бўлишига умид билдирганди.   

Айни пайт Ироқда 100 мингга яқин насроний яшайди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Кучуклар ва мушуклар фарзанднинг ўрнини эгаллаяпти» – Рим папаси 

1526 09:07 06.01.2022

Черковдаги педофилия: Рим папаси журналистларга раҳмат айтди

1059 09:30 15.11.2021

Рим папасини тиз чўктирган хон ёхуд Венгриянинг Туркий кенгашга нима алоқаси бор?

3248 12:05 13.11.2021

Фаластин президенти Рим папаси билан учрашди

752 09:10 05.11.2021

Рим папаси аборт ва ҳамжинсбозлар ҳақида гапирди

6661 12:30 20.09.2021

Рим папаси Ливанга бормоқчи

673 09:40 05.08.2021
« Орқага