Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рим папаси Ливанга бормоқчи

669

Рим папаси Франциск Ливанга сафар қилиш нияти борлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.

«Қадрли ливанликлар, сизларнинг олдингизга келиш истагим кучли... Ливан яна Яқин Шарқда биродарлик ва тинчлик тимсолига айланиши учун дуо қилишдан чарчамайман», – деди папа Байрут портида 2020 йилнинг 4 августида юз берган кучли портлаш ҳақидаги нутқида. 

Шунингдек, у жаҳон ҳамжамиятини иқтисодий инқироздан қийналаётган Ливанга ваъдалар билан эмас, амалий ёрдам кўрсатишга чақирди.  84 ёшли папа Францискнинг Ливанга сафари жорий йилнинг охиригача амалга ошиши кутилмоқда. 

Ливан аҳолиси қарийб 7 миллион бўлиб, унинг 40 фоизини турли мазҳаблардаги насронийлар ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Кучуклар ва мушуклар фарзанднинг ўрнини эгаллаяпти» – Рим папаси 

1509 09:07 06.01.2022

Черковдаги педофилия: Рим папаси журналистларга раҳмат айтди

1055 09:30 15.11.2021

Рим папасини тиз чўктирган хон ёхуд Венгриянинг Туркий кенгашга нима алоқаси бор?

3239 12:05 13.11.2021

Фаластин президенти Рим папаси билан учрашди

747 09:10 05.11.2021

Рим папаси аборт ва ҳамжинсбозлар ҳақида гапирди

6654 12:30 20.09.2021
« Орқага