Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Риёз Эроннинг минтақадаги сиёсатидан хавотирда

968

Саудия Арабистони Эрон ҳукуматининг минтақадаги ишонч ва барқарорликка путур етказаётган сиёсатини катта ташвиш билан кузатиб бормоқда. Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Мажлис аш-Шўро (маслаҳат кенгаши) йиғилишида ана шундай деди.

“Эрон қўшни давлат, шунинг учун биз Теҳрон ўз сиёсати ва минтақадаги беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатларини ўзгартириб, мулоқот ва ҳамкорликка ўтади, деб умид қиламиз. Эрон режими қуролли гуруҳларни шакллантиришни қўллаб-қувватлайди ва минтақа мамлакатларидаги ҳарбий иштирокини мунтазам равишда ошириб бормоқда”, – деди подшоҳ.

Салмон ибн Абдулазиз Саудия Арабистонининг минтақадаги ва халқаро майдондаги қадамларига эътибор қаратди, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг минтақавий ҳамжиҳатликни таъминлашдаги ролини юқори баҳолади.

Унинг сўзларига кўра, кенгашнинг 2021 йил 5 январь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 41-саммити бунинг энг яхши исботидир. “Форс кўрфазидаги араб давлатлари раҳбарлари Қатар билан 2017 йил 5 июнда узилган дипломатик муносабатларни тикладилар”, – дея эслатди подшоҳ.

Шунингдек, у Фаластин масаласи подшоҳлик ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлардан бири бўлиб қолаётганини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусулмонлар илм-фанда қанчалик илғор бўлганини кўрсатувчи қўлёзма

1682 17:20 16.09.2021

Риёзнинг Яман бўйича янги таклифи ҳусийларга ёқмади

1012 13:05 23.03.2021

Вашингтон Риёзни жазосиз қолдирмоқчи эмас

1215 10:30 01.03.2021
« Орқага