Британия ва АҚШда яшайдиган мусулмон қочқинлар – роҳинжалар Фейсбукдан 150 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда. Улар ижтимоий тармоқ раҳбариятини душманона нашрлар ва постларга эътибор бермасликда айбламоқда.
Қочқинларнинг фикрича, Фейсбук ижтимоий тармоғи ёлғон маълумотларни қасддан тизимли равишда тарқатиш ҳамда диний ва этник сабабларга кўра нафратни тарғиб қилиш билан шуғулланган.
Роҳинжа мусулмонлари номидан Британия юридик фирмаси томонидан Фейсбукка йўлланган мактубда ижтимой тармоқ алгоритмлари роҳинжаларга қарши нафрат сўзларини қўллаб-қувватлангани ҳақида сўз боради. АҚШнинг Сан-Франциско штатида ҳам адвокатлар ижтимоий тармоқ устидан худди шундай шикоятлар билан чиқишган.
Мьянмада 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бўлган Фейсбук 2018 йилда бу мамлакатдаги мусулмонларга нисбатан нафрат тўлқинининг олдини олиш учун етарли чоралар кўрмаганини тан олган.
2018 йилда БМТ Фейсбукни нафрат ташвиқотининг олдини олишда «сусткашлик ва самарасизлик» айблаган эди.