Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Роҳинжалар: “Худди ўликдекмиз...”

1658

Якшанба куни Мьянмада парламент сайлови бўлиб ўтади, Бангладешдаги қочқинлар лагерида яшаётган мьянмалик мусулмонлар – роҳинжалар эса сайловчилар рўйхатига киритилмаган. 

БМТ роҳинжалар қатнашмайдиган сайлов адолатли бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди. 

“Овоз бера олмаслигимдан жуда хафаман, – дейди 65 ёшли Муҳаммад Юсуф “Рейтер” агентлиги мухбири билан суҳбатда. – Худди биз ўликмиз, ҳеч қандай аҳамиятимиз йўқ”. У Мьянмада 1974 йилдан 2010 йилгача бўлган барча сайловларда қатнашган, уч йил аввал Бангладешга қочиб келишга мажбур бўлди. 

“Бу ҳуқуқ муҳим. Биз болаларимизнинг муҳандислар ва ҳуқуқшунослар бўлиб етишишини истаймиз. Лекин бунинг келажакда содир бўлишига кўзим етмаяпти. Ишончим комил эмас. 2025 йилда овоз бера олишимиз мумкинлигини ҳам билмайман”, – дейди Муҳаммад Юсуф. 

Мьянма ҳукумати роҳинжаларни туб этник гуруҳ сифатида тан олмайди ва уларни Бангладешдан келган ноқонуний бенгаллар деб атайди. Ваҳоланки, роҳинжалар Мьянмада бир неча асрлардан бери яшайди. 

2017 йилда 730 мингдан зиёд роҳинжа Мьянмадаги қирғиндан қочиб Бангладешга келди. Айни пайт бу ердаги тиқилинч лагерларда оғир шароитларда яшаяпти. Мьянма ҳукумати эса қирғин учун жавобгарликни ҳалигача тан олган эмас. 

“Мьянма бизнинг қайтишимизни истамайди, – дейди Кутупалонг лагерида яшайдиган 35 ёшли Муҳаммад Исмоил. – Ҳатто қайтган тақдиримизда ҳам, улар бизга сайловда қатнашишга рухсат бермаса-чи? Бизнинг болаларимиз бор. Уларнинг ҳоли нима бўлади? Улар ўз ҳуқуқларига эга бўлмаса, фуқаролик ололмаса, қандай яшайди?..”

Мьянмада кетма-кет алмашган ҳукуматлар роҳинжаларни шахсни тасдиқловчи ҳужжатлардан маҳрум қилган. Оқибатда улар ҳужжатсиз қолган. 

Роҳинжалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Най Сан Лвиннинг айтишича, агар ҳукумат хоҳлаганида Бангладешдаги роҳинжаларнинг овоз бериши учун имконият яратган бўлар эди. “Бироқ буни тасаввурга сиғдириб бўлмайди...” – дейди у. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

168 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

655 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

406 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

438 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1373 20:22 05.07.2022

Илихон

158 20:15 05.07.2022
« Орқага