Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Роҳинжаларга қарши зўравонликни геноцид деб аташ вақти келди

1139

25 август куни Мянма ҳарбийлари асосан мусулмон озчилик бўлган роҳинжаларга қарши зўравонлик кампаниясини бошлаганига тўрт йил тўлди. «Минадан тозалаш ҳаракати» шиори остида рохинжалар жамоаларига ҳужум уюштирилди, роҳинжалик аёлларга зўравонлик қилинди, эркаклар, аёллар ва болалар шафқатсизларча ўлдирилди.

Роҳинжаларга қарши шафқатсиз ҳарбий кампания бошланганидан кўп ўтмай, Human Rights Watch ташкилоти хабар беришича, камида 200 роҳинжа қишлоғи ҳарбийлар томонидан вайрон қилинган ва ёқиб юборилган, 13 мингга яқин роҳинжа ўлдирилган.

Бугунги кунда 890 мингдан зиёд роҳинжа қочқинлари дунёдаги энг катта қочоқлар лагерлари кластерига айланган Бангладешнинг Кокс базар ҳудудида бошпана топган. Тахминан 92 минг роҳинжа қочқинлари Таиландда, 21 минг Ҳиндистонда ва 102 минг Малайзияда яшайди. Роҳинжалар, шунингдек, Мянманинг 576,000 ички кўчирилган аҳолиси таркибига киради.

2017 йил август воқеаларидан кейинги тўртинчи йил ўтган бўлса-да ҳануз роҳинжалар азоблари тугамаган. Миллат мажбурий кўчирилиши натижасида турли хил зўравонлик ва фожиали қурбонларга дуч келмоқда. Кўпчилик қочқинлар ва мажбурий кўчирилганлар лагерларида оғир ҳаёт шароитидан азият чекмоқда, баъзилари бошқа мамлакатлардан бошпана излаб кетаётиб денгизда чўкиб кетган. Қабул қилаётган мамлакатларнинг маҳаллий ҳокимиятлари ҳам баъзида роҳинжа қочқинларининг қурбонлари учун жавобгардир. Масалан, Бангладешда ўн минглаб роҳинжалар яшаш учун яроқсиз Бенгал кўрфазидаги Бҳасан-Чар оролига жойлаштирилган.

АҚШ ҳукумати Мянмадаги ҳарбий тўнтаришга бироз эътибор қаратган, уни қоралаган ва санкциялар қўллаган бўлса-да, роҳинжаларга қарши зўравонликка қарши ҳеч қандай ҳаракат қилмаган. Давлат департаменти жиноятнинг аниқ ва тобора ортиб бораётган далилларига қарамай, инсон ҳуқуқлари бузилиши ва роҳинжа геноцидига қарши оммавий ваҳшийликларни ошкор этмаган.

Шуни таъкидлаш керакки, 2017 йил августидаги зўравонликлардан олдин ҳам, роҳинжалар камситишнинг ўта оғир шаклларини бошдан кечиришган. Хусусан, уларга Мянма фуқаролиги тўғрисидаги қонунга биноан фуқаролик берилмаган ва улар «мусулмонлардан холи» жойлар яратиш учун бошқа фуқаролардан ажратилган. Бу мақсадли кампаниялар ва тизимли ҳарбий зўравонлик Гамбияни Мянмани Халқаро Адлия судига беришга ундади. Роҳинжаларга қарши геноцид содир этилаётгани ҳақида кўплаб далиллар мавжуд ва АҚШ буни шундай деб аташининг вақти келган.

Мянма қуролли кучлари ўликларнинг сони ортиб бораётгани ва мамлакатнинг этник озчиликларига қарши давом этаётган ваҳшийликлар фонида фуқароларнинг ҳурфикрлилик ҳаракатига қарши кураш олиб борар экан, геноцид эълон қилиш ҳар қачонгидан ҳам зарур. Август ойида ҳам ҳарбийлар тинч аҳоли вакилларини, Шан штатидаги қишлоқларни ўққа тутишди, COVID-19 инқирози пайтида клиникалар ва тиббиёт марказларига ҳужум қилишди.

Мянма қуролли кучларининг жиноятларини очиқлашдан бош тортиш режимга бутун мамлакат бўйлаб зўравонлик кампаниясини тўсиқсиз давом эттиришга имкон беради.

Хунтанинг роҳинжаларга қарши жиноятлари юзасидан жиддий халқаро чоралар кўрилмагани уни кучайтириб, барча этник озчиликлар учун шароитни ёмонлаштирган. Геноцид декларацияси халқаро ҳамжамиятни ҳаракатга ундаши ва Мянма этник озчиликлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва унинг демократик ривожланишига ёрдам бериши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Мьянма армиясининг геноцидини тан олди

1557 22:57 21.03.2022

Бангладеш роҳинжалар масаласида халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради

628 17:15 25.09.2021

Facebook роҳинжа қатағонига оид ёзувларни яширгани айтилмоқда

1104 09:30 24.09.2021

Тарихда бугун: Мьянмада мусулмон роҳинжалар қирғини бошланди

1735 20:05 25.08.2021

Роҳинжалар яшайдиган лагерларни сув босди (фото)

912 11:00 05.08.2021
« Орқага