Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия армиясида 20 ёшга тўлмаган «этник озчилик» вакиллари жанг қиляпти 

6632

Украина армияси ва тинч аҳоли рус ишғолига қаршиликларини давом эттирар экан, рус армиясининг йўқотишлари кундан кунга ортиб бормоқда. Бугун Украина қўшини томонидан ўлдирилган ва асирга олинган аскарларнинг маълумотлари ижтимоий тармоқда эълон қилинди.

Маълум бўлишича, Украинадаги урушда Россия армияси сафида 20 ёшга тўлмаган “этник озчилик”ни ташкил этувчи миллат ва элатларнинг вакиллари курашмоқда. Улашган суратлардаги аскарларнинг аксарияти ёш йигитчалар экани омманинг эътиборини тортди. Улар орасида ҳатто 20 ёшга тўлмаганлари ҳам бор. Таъкидланишича, деярли ўсмир ёшдаги бу аскарлар асли Доғистон, Чеченистон ва Кабарда каби ҳудудлардан келган. Бу ҳолат русларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги каби кавказликлар ва “этник озчилик”ларни фронтга жўнатганини кўрсатди. 

Украинага қарши кенг кўламли босқин бошлаган рус армиясининг талофатлари кундан кунга ортиб бормоқда. Украина Бош штабининг бугун эрталабки баёнотида, 2022 йилнинг 24 февралидан 24 мартига қадар Украинада 15300 нафарга яқин рус аскари ҳалок бўлди. Шунингдек, 24 февралдан бери рус армиясига тегишли 509 та танк, 1556 та зирҳли жанговар техника, 252 та тўп, 80 та ракета отиш ускунаси, 45 та ҳаводан мудофаа тизими, 99 та самолёт, 123 та вертолёт, 100 та ҳарбий техника, 3 та кема, 70 та ёқилғи танкери, 35 та ҳарбий самолётлар ва 35 та ИҲА махсус ускуналар йўқ қилинди..

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

635 19:40 15.08.2022

Россия ФНБси турк лираси, юан, рупий билан тўлдирилади(ми?)

247 15:30 15.08.2022

Россияда ўзбекистонлик кишини уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди

248 13:57 15.08.2022

Россия Мудофаа вазирлиги Харковдаги бир қишлоқда назорат ўрнатганини эълон қилди

286 13:30 15.08.2022

Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларини кенгайтирди

1071 18:19 14.08.2022

Уруш сабаб Украинада 100 га яқин кутубхона вайрон бўлди

234 18:15 13.08.2022
« Орқага