Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия – Белоруссия интеграцияси: нималар кутиляпти?

1458

Пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин Белоруссия раҳбари Александр Лукашенко билан интеграция билан боғлиқ бир қатор масалаларда ҳақида келишиб олганини маълум қилди.

Президентларнинг айтишича, Россия ва Белоруссия яқин йилларда молия ва нефт бозорларини бирлаштиради. Бундан ташқари, ягона солиқ қонунчилиги жорий этилади, ҳатто икки давлатнинг парламентлари ҳам бирлашиши мумкин. Шунингдек, Россия президенти томонлар интеграция билан боғлиқ 28 та дастурнинг барчаси бўйича келишувга эришганини қайд этди. Бу дастурлар йўл хариталари бўлиб, улар ҳақида икки давлат интеграциясини тўхтаб қолган жойидан силжитиш мақсадида 2018 йилда эълон қилинган. Хариталарни бунинг учун махсус тузилган ишчи гуруҳи тузган. 

Аслида дастурларнинг сони 31 та, уларнинг мундарижаси шу пайтгача эълон қилинмаган. Охирги учрашувда Путин ва Лукашенко йўл хариталарининг мазмуни ҳақида қисқача тўхталиб ўтди, холос. Уларнинг айтишича, иқтисодиёт бўйича қонунчилик, солиқ ва пенсия тизимлари унификация қилинади, ягона молия бозори ва умумий макроиқтисодий сиёсат шакллантирилади. Томонлар 2023 йилда ягона нефт ва газ бозори барпо этилишини маълум қилди, бироқ у қандай ишлаши хозирча маълум эмас. 

Бундан ташқари, 2022 йилнинг охиригача Москва Минскка 630 миллион молиявий ёрдам ажратади, бу ўтган йилнинг кузида ваъда қилинган 1,5 миллиард долларнинг бир қисмидир. Белоруссиянинг Россияга қарзи 8 миллиард долларга етган.

Россия ва Белоруссия 1999 йилнинг 8 декабридан бери иттифоқдош давлат ҳисобланади. Томонлар 2002 йилда ягона валютани жорий этиш бўйича келишувга эришган эди, бу келишув ҳалигача амалга ошгани йўқ. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ раҳбари дунёда ядровий каллаклар сони кўпайиб бораётганидан хавотирда

269 16:03 22.01.2022

«Афғонистоннинг йигирма йиллик истилоси худосиз сиёсат натижаси эди» – Иброҳим Раисий

1123 17:13 21.01.2022

5G тармоғи: авиакомпаниялар эҳтимолий хавфдан огоҳлантирилди 

810 12:35 21.01.2022

Эрон президенти НАТОнинг Марказий Осиёга кириш масаласини баҳолади

1172 13:15 20.01.2022

Қозондаги масжид очилишига Эрдоған ва Путиннинг ташрифи кутилмоқда

692 12:45 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

377 08:25 20.01.2022
« Орқага