Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Россия бизни қандай кўришни истайди? – Тенг шерик ҳамкорми ёки мустабид ўлка?

5369

Бугун Президентимизнинг Россияга ташрифи бошланади. Ташриф арафасида рус матбуотида ҳам, ўзимизнинг ижтимоий тармоқларда ҳам турли мунозараларга сабаб бўлаётган бир ҳолат пайдо бўлди: Россия аэропортларида Ўзбекистондан учиб борган фуқароларимизга муомала қўполлашган. Баъзилари аэропортларда ушлаб турилибди. Сабаб паспорт, рус давлат хизматчилари бизнинг йўловчилардан хорижга чиқиш паспорт ўрнига маҳаллий яшил паспорт талаб қила бошлашди...

Бу, албатта, давлатимиз раҳбари ташрифидан олдинги «совға». Кремль бизга ўз шартини нафақат очиқ айтаётир, балки пўписа ҳам қилаётир.

Мигрантлар - оғриқли нуқтамиз. Шуни кўра-била туриб шартини ўтказмоқчи бўлаётир. Шарт эса ҳаммамиз биладиган ЕОИИга тўлақонли аъзо бўлиш...

Президент Мирзиёевнинг Москвага сафари деярли тўрт йил чўзилганининг сабаби ҳам эҳтимол шу. Тўғри, бу вақт орасида Москвада ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати очилишига, ундан сўнгра Ғалабанинг 75 йиллиги тадбирларига борилди, бироқ булар амалий ташриф эди. 

Бу галги ташрифга ҳам узоқ тайёргарлик кўрилди. Ташриф олди Москвада бошланган таълим ва медиа форумларни кузата туриб, унинг мақоми давлат ёки камида расмий даражада бўлади, деб ўйлаган эдик.

Аммо расмий Тошкентнинг аввало ўз манфаатларини устун қўяётганини кўриб турган Путин командаси бу ташрифга ҳеч қандай мақом бермади.

Чунки Ўзбекистон ҳозир ЖСТга кириш бўйича ҳаракатларни кенгайтирди. Ташқи ишлар вазирлигимиз деярли тинаётгани йўқ. АҚШ ва Европа давлатлари, Туркий тилли мамлакатлар билан музокаралар динамикаси ой сайин ўсмоқда. Бу, ўз ўрнида, Кремлга ёқмаяпти, албатта. Ва бўлаётган, бизга нисбатан қилинаётган ғалати муносабатларнинг асл сабаби шунда. 

ЖСТга кирмай туриб ЕОИИга тўлақонли аъзо бўлиш Ўзбекистон учун қандай оқибатлар келтиришини ҳамма, жумладан, Кремлдагилар ҳам билади. Билиб туриб бундай мажбурлов, ўйин қилиш эса дўстнинг иши эмас. 

Хуллас, россияпараст миллатдошларимизга айтар гапимиз шуки, ҳеч хавотир олманг, улар бизга ҳеч маҳал дўст бўлган ҳам, тенглик кўзи билан қараган ҳам эмас.

@platformauzb

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

94 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

226 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

310 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

187 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

725 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

424 08:08 08.12.2021
« Орқага