Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия дунёни оч қўйишига G7 қараб турмайди – Германия ташқи ишлар вазири

2086

“Катта еттилик” давлатлари Россияни Украинадаги уруш фонида дунёни очлик даврига олиб киришига йўл қўймайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Германия дипломатияси раҳбари Москвани озиқ-овқат инқирозини атайлаб уюштираётганликда айблади. 

“Халқаро ҳамкорлар билан биргаликда Россиянинг дон инқирозидан фойдаланган ҳолда, озиқ-овқат нархининг ошишига ҳисса қўшиб, дунёдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларини кузатмоқдамиз”, — деди ТИВ раҳбари. 

Бурбокнинг таъкидлашича, саноатлашган давлатлар Россиянинг Украинага қарши урушидан келиб чиққан муаммолар учун алоҳида масъулият юклайди. Унинг сўзларига кўра, Берлин Вашингтон билан келишилган ҳолда ҳаракат қилмоқда.

АҚШ Давлат котиби ҳам Россиянинг агрессив ҳаракатларини, жумладан, Москванинг дон ва бошқа озиқ-овқат экспортини тўсиб қўйганини танқид қилди. 

“Биз умумий қадриятларни ҳимоя қилиш учун сўз берганмиз. Биз инсон ҳуқуқлари, демократия ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш йўлида бирлашганмиз”, — деди Блинкен.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

316 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

251 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

178 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

493 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

396 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

525 19:10 15.08.2022
« Орқага