Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия хомашё колониясига айланяпти – Путин Хитойга нималарни ваъда қилди?

5310

Россия Хитойга табиий ресурслар етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр, деди президент Владимир Путин Кремлда ХХР раиси Си Цзинпин билан учрашувдан кейин.

Украинада уруш бошланганидан бери Путин ва Си ўртасидаги биринчи юзма-юз учрашув бўлган музокаралар Россия президенти таъбири билан айтганда, “муваффақиятли” бўлди ва “илиқ, ўртоқлик ва конструктив муҳитда ўтди”.

Россия, Путин айтганидек, Хитойга «узлуксиз нефть етказиб бериш»ни таъминлаш, шунингдек, газ экспортини кескин ошириш ниятида. Ўтган йили »Газпром« Хитойга “Сила Сибири” қувури орқали 15 миллиард куб метр газ бериши керак эди ва 2024 йилга келиб унинг қуввати йилига режалаштирилган 38 миллиард куб метрга етиши кутилмоқда.

«2030 йилга келиб газ етказиб беришнинг умумий ҳажми камида 98 миллиард куб метрни, қўшимча равишда 100 миллион тонна суюлтирилган газни ташкил этади», — деган Путин. Президент томонидан тилга олинган ҳажм Россия 2030 йилгача ишлаб чиқариши керак бўлган барча газдир, деб ёзади «Интерфакс». Ҳозир суюлтирилган газ ишлаб чиқариш уч баравар кам ва 2022 йилда 32,3 миллион тоннани ташкил этган.

 “Россия бизнеси Хитой иқтисодиётининг энергия ресурсларига бўлган ортиб бораётган талабини амалдаги лойиҳалар доирасида ҳам, ҳозирда мувофиқлаштирилаётган лойиҳалар доирасида ҳам қондиришга қодир”, - деган Путин. Ана шундай лойиҳалардан бири Мўғулистон ҳудуди орқали ўтадиган йилига 50 миллиард куб метр қувватга эга «Сила Сибири-2» газ қувуридир.

7 йилдан ортиқ муҳокама қилинаётган лойиҳа «деярли» ҳар томонлама келишилган, деди Путин. Шунингдек, “Хитойга гўшт, дон ва бошқа тоифадаги товарлар экспортини сезиларли даражада ошириш имкониятлари мавжуд”, деб қўшимча қилган у.

Кремль Украина билан урушни давом эттириш учун муҳим деб ҳисоблаган ёрдам эвазига Хитойга табиий ресурсларни таклиф қилмоқда, деб ёзади Financial Times Кремлдаги манба хабарига таяниб. Ўтган йили Россия Хитойга нефть экспортини қарийб 10 фоизга, кўмирни 21 фоизга, газни эса 1,5 баробарга ошириб, биринчи марта унинг энг йирик етказиб берувчисига айланди. Хитой бунга жавобан Россияга 4,8 миллиард долларлик электроника ва машиналарни жўнатиб, Ғарб компанияларининг ўрнини эгаллади.

“Мантиқан бизнинг тўлиқ Хитойнинг ресурс колониясига айланаётганимизни кўрсатмоқда”, - дейди FT манбаси. – Бизнинг серверларимиз Huawei компаниясиники бўлади. Хитой газни “Сили Сибири” орқали олади. 2023 йил охирига келиб юань бизнинг асосий савдо валютамиз бўлади”.

Санкциялар Россия-Хитой муносабатларининг ассиметрик хусусиятини яна бир бор таъкидлади. “Россия энди кичик шерик бўлиб қолганини яшириш қийин", деб фикр билдиради Халқаро стратегик тадқиқотлар институти катта илмий ходими.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

252 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2794 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3345 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1645 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1891 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1615 12:50 28.05.2023
« Орқага