Россия президенти Владимир Путиннинг мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақидаги таклифидан сўнг ҳукумат тўлиғича истеъфо берди.
Путин бош вазирликка, унинг ўринбосарлигига ва вазир лавозимига намозодларни парламент тасдиқлашини таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, президентнинг Россия сиёсий тизимини ўзгартиришни кўзда тутувчи бир қатор таклифлари ҳам бор.
Бош вазир Дмитрий Медведевнинг айтишича, президентнинг таклифлари “қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари ўртасидаги мувозанатни ўзгартиради”.
“Ушбу контекстда, албатта, биз Россия Федерацияси ҳукумати сифатида мамлакатимиз президентига барча керакли қарорларни қабул қилиши учун имконият тақдим этишимиз лозим. Бундан шароитда, менимча, Россия Федерацияси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ Россия Федерациясининг ҳукумати тўлиқ таркиб билан истеъфога чиқиши тўғри бўлади”, – деди Медведев.
Дмитрий Медведей ишсиз қолиб кетмайди. Янги ҳукумат шакллангунга қадар у бош вазир вазифасини бажариб туради. Кейин эса Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари бўлади, ҳар ҳолда, Путиннинг унга таклифи шундай.