Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия: Ижевск шаҳридаги мактабда даҳшатли отишма содир бўлди

3849

Ижевскдаги 88-мактабда отишма содир бўлди. 

Бугун эрталаб қора кийимдаги номаълум шахс мактаб синфига кириб отишма уюштирган. Мактаб директори бир ярадор бола билан ўз кабинетида бекиниб олган.

Удмуртия раҳбари Александр Бречалов, «88-мактабдаги вазият ҳақида: барча куч ва воситалар жалб қилинган. Воқеа жойида барча махсус хизматлар, шунингдек, тез ёрдам машинаси ишламоқда. Воқеа жойига етиб келдим, бўлаётган барча воқеалар ҳақида зудлик билан хабар бераман», — деб хабар берган.

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Ижевск мактабида юз берган отишмада тўққиз киши ҳалок бўлган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, жиноят қурбони бўлган 9 киши, жумладан, таълим муассасасининг икки қўриқчиси ва икки нафар ўқитувчи, шунингдек, беш нафар вояга етмаган бола аниқланган. Ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ҳақида маълумотлар аниқланмоқда. Ҳужумчи ўз жонига қасд қилди», - деб хабар қилинган бошқарма маълумотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

332 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

538 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

748 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

441 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

344 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2443 12:50 30.11.2022
« Орқага