Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия илмий-тадқиқот маркази директори ҳибсга олинди

2373

Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Москвада «Гипертовуш тизимлари илмий-тадқиқот корхонаси» бош директор ва бош конструктори Aлександр Курановни ватанга хиёнатда гумон қилиб ҳибсга олди. Бу ҳақда ТAСС ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, терговчилар суддан гумонланувчини икки ойлик ҳибсга олишни сўрамоқчи. Москвадаги Лефортово суди матбуот хизмати ҳибсга олиш тўғрисидаги аризани олганини тасдиқлаб, жиноят иши тафсилотларини ошкор қилмаган.

Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, Aлександр Куранов - техника фанлари доктори, Санкт-Петербург давлат политехника университетининг бошқарув тизимлари ва технологиялари кафедраси профессори, “Ленинец гипертовуш тизимлари илмий-тадқиқот корхонаси” AЖ бош директори ва бош конструктори.

Aввалроқ Россия армиясининг ҳарбий хизматчиси давлатга хиёнат қилгани учун 8 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берилган эди. Татьяна Кузьменкога қарши жиноий иш далилларни ҳисобга олмаган ҳолда махсус тартибда кўриб чиқилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

522 10:05 26.03.2023

Маҳбусларнинг ўлдирилишида Россия ҳам, Украина ҳам айбдор» — БМТ

415 14:10 25.03.2023

Москваликлар ёппасига Қирғизистон паспортини олишмоқда

1091 13:30 25.03.2023

Кремль яна 400 минг россияликни урушга жалб қилишни буюрди

613 10:41 25.03.2023

Бахмутни ишғол қила олмаган “Вагнер” Украинадан кетиши мумкин

1455 15:30 24.03.2023

Қозоғистон Россияга ёрдам бермайди

610 12:00 24.03.2023
« Орқага