Федерал ҳаво транспорти агентлиги Россиянинг жанубий ва марказий қисмидаги 11 та аэропортга парвозларни чеклаш режимини 12 июлга қадар узайтирди.
“Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленджик, Краснодар, Курск, Липецк, Ростов-на-Дону, Симферопол ва Элиста аэропортларига парвозлар вақтинча чекланди”, — дейилади агентлик хабарида.
Россия авиакомпанияларига Сочи, Волгоград, Минералние Води, Ставропол ва Москва аэропортларидан фойдаланган ҳолда муқобил йўналишларда йўловчиларни ташишни ташкил этиш тавсия этилади.
Россия Федерациясининг қолган аэропортлари нормал режимда ишламоқда.
Чекловлар Федерал ҳаво транспорти агентлиги томонидан 24 февралда, Украинада махсус ҳарбий операция бошланган куни киритилган.
2022 йил 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин телемурожаатида Украина шарқидаги Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилганди.