Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Малига қурол-яроғ совға қилди

1298

Франция, Германия ва бошқа Европа мамлакатларининг норозилигига қарамай Мали ҳукумати Россия билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда. Мали бош вазири Садио Камаранинг маълум қилишича, пойтахт Бомакога Россиядан тўртта ҳарбий вертолёт, қурол ва ўқ-дорилар олиб келинган. 

Қурол ва ўқ-дориларни Россия совға қилган, вертолётлар эса сотиб олинган. Икки давлат ўртасида ҳарбий вертолётлар етказиб бериш бўйича шартнома ўтган йилнинг декабрида имзолангани маълум бўлди. 

Малининг Россия билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтариши Европа давлатларига ёқмаяпти. Сентябрь ойининг ўрталарида Reuters агентлиги Малига Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчилари юборилиши ва улар маҳаллий ҳарбийларни тайёргарликдан ўтказиши ҳақида хабар тарқатган эди. 

Франция агар россиялик ёлланма жангчилар Малига таклиф қилингудек бўлса, у ердан ўз аскарларини олиб чиқишини маълум қилган. Европа Иттифоқи эса Мали билан алоқаларни узиши мумкин. “Европа Иттифоқи тўлиқ шаффоф ишламайдиган ҳамда халқаро стандартларга, халқаро гуманитар ҳуқуққа ва инсон ҳуқуқларига тўлиқ риоя қилмайдиганлар билан ҳамкорлик олиб бормайди”, – дейилади ЕИ баёнотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мали: Динга қилинган ҳақорат туфайли бир миллион киши намойишга чиқди

1289 10:20 10.11.2022

Лавров: Қитъадаги муаммоларини Африка давлатларининг ўзлари ҳал қилишлари керак

912 10:45 27.07.2022

Франция Малидаги “Такуба”ни тугатди

840 09:40 02.07.2022

Малининг кўҳна масжиди хавф остида қолди

1107 10:55 31.05.2022

Мали: Рамазон ойида озиқ-овқат танқислиги бўлмайди

1096 18:21 29.03.2022

Малиликлар француз аскарлари мамлакатни тарк этишидан хурсанд

1245 08:50 21.02.2022
« Орқага