Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия: муҳожирларга бериладиган патентларнинг ярмидан кўпини ўзбеклар тўлайди

942

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил Россиядаги муҳожирларга берилган меҳнат патентларининг ярмидан кўпи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келган.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида жами 2 миллион 221 минг 826 та патент берилган бўлиб, шундан 1 миллион 316 минг 569 таси ўзбекистонликларга, қарийб 787 мингтаси эса Тожикистон фуқароларига тўғри келмоқда. Ушбу рақамлар Украина (37 минг), Молдова (17 минг) ҳамда Озарбайжон (65 минг) каби мамлакатлар билан солиштирганда жуда катта кўрсаткичдир.

Россияда бериладиган меҳнат патентларининг нархига тўхталадиган бўлсак, мамлакатда энг арзон патент 20 минг 650 рублга баҳоланади. Буни патент олган ўзбекистонлик мигрантларнинг сонига кўпайтирсак, Ўзбекистон фуқаролари патент учун Россияга 27 187 149 850 рубль тўлаган. Ёки ўзбекистонликларнинг патент тўлови ортидан Россия қарийб 359 миллион доллар фойда кўрган. 

Ушбу масалада мутахассис фикрини билиш мақсадида Azon.uz’нинг миграция масалалари бўйича эксперти Ботиржон Шермуҳаммад билан боғландик.

«Ушбу сиз келтирган 20 650 рубль бу патент расмийлаштириш ва бир ойлик чек нархи ҳисобланади. Яъни бунда паспортни таржима қилиш, анализ қилиш, суғурта ва шу каби хизматлар учун тўланадиган юқоридаги суммадан ташқари Россия ҳукуматига ҳар ой патент тўланади. Бу ҳар бир ҳудуд учун ҳар хил бўлиши мумкин. Москва ва шу каби йирик шаҳарларда қимматроқ, чекка ҳудудлардаги кичик зоналарда эса нисбатан арзонроқ бўлади. Буни ўша ҳудуднинг ўзи белгилайди. Масалан, Москвада ойлик патент тўлови 5341 рубль бўлган бўлса, жорий йил 5900 рублни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари ҳар бир ҳудуддаги патент расмийлаштирувчи миграция марказларида кўрсатиладиган хизматлар нархи ҳам ортиб боряпти», – деди Ботиржон Шермуҳаммад.

Маълумот учун: патент мамлакат ҳудудида қонуний меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади.

Агар чет эллик фуқаро қонунчилик талабини эътиборсиз қолдириб, РФда патентсиз ишласа, унга жавобгарлик чоралари қўлланилади. Унга 2 мингдан 5 минг рублгача жарима солинади, Москва ҳамда Санкт-Петербургда бу сумма юқорироқ — 5 дан 7 минг рублгача. Шунингдек, фуқарони мамлакатдан чиқариб юбориш мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

461 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

769 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

179 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

271 21:00 01.07.2022

Хотира

295 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

250 20:00 01.07.2022
« Орқага