Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия мусулмонлари диний идораси Усмонхон Алимов вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди

1064

Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин Россия мусулмонлари номидан Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди. 

"Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси, барча ходимлар ва ўз номимдан, азиз биродаримиз, Ўзбекистон Республикаси Олий муфтийси Шайх Усмонхон Aлимовнинг охират диёрига рихлат қилишлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдираман. Ислом динининг асл қадриятлари, Муҳаммад ал-Бухорий, Абу Мансур ал-Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғларнинг маънавий бойликларини қайта тиклашда беқиёс ҳисса қўшган, Ислом уммати ва ўз халқига кўп хизмат қилган уламонинг фоний дунёдаги сафари тугади. Марҳум Усмонхон хазрат Aлимов ўз ҳаётини атеистик тузум даврида қурий деб қолган маънавий ҳаёт идишларини тирик мазмун билан тўлдириш, янги авлод имомлари, уламолари ва Қуръон ҳофизларини тарбиялашга бағишлади.

Усмонхон Aлимовнинг вафоти Ўзбекистон халқи ҳамда бутун мусулмон уммати учун улкан йўқотишдир. Aллоҳ субҳанаҳу ва таолодан биродаримизнинг руҳини қабул қилиб, гуноҳларини кечиришини ҳамда қиёмат куни жаннати наъимдаги улуғ даражотлар билан мукофотлашини сўраймиз. Оламлар Парвардигори марҳум муфтийнинг барча эзгу ишлари ва ниятларини қабул қилсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин.

Яратгандан Усмонхон Aлимов биродаримизнинг оиласи ва яқинларига ушбу синовда сабри жамил тилайман.

Дарҳақиқат, барчамиз Aллоҳникимиз ва Унгагина қайтамиз!"

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва: давлатга хиёнат қилган Россия фуқароси ҳибсга олинди

420 19:05 03.12.2021

АҚШ Австралияга ядровий технологиялар бермоқчи

304 14:40 02.12.2021

АҚШ ва Туркия вазирлари Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни муҳокама қилди

427 13:05 02.12.2021

Россия Украина билан чегара яқинида ҳарбий машғулотлар бошлади

506 10:39 02.12.2021

Россия ФХХ раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлди

429 09:43 02.12.2021

Москва Украинага бостириб кирса, жазоланади

663 09:32 02.12.2021
« Орқага