Россия НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳидаги доимий миссияси ишини, шунингдек, алянснинг Москвадаги ҳарбий миссияси фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди. Унинг айтишича, ходимларнинг аккредитацияси 1 ноябрдан бошлаб бекор қилинади.
“НАТО ҳеч қандай тенг мулоқотдан ёки биргаликда ишлашдан манфаатдор эмас. Шундай экан, биз яқин келажакда қандайдир ўзгаришлар бўлиши мумкин деб даъво қилишни давом эттиришга катта эҳтиёж сезмаяпмиз, чунки НАТО бундай ўзгаришларнинг мумкин эмаслигини аллақачон эълон қилган. НАТОнинг мақсадли қадамлари натижасида бизда оддий дипломатик фаолият учун деярли ҳеч қандай шароит йўқ”, – деди вазир.
Москванинг бу қарори Брюсселдаги НАТО қароргоҳида Россиянинг иштироки камайганига жавоб бўлди. Иттифоқ дипломатик миссиядаги йигирмата лавозимдан атиги ўнтатасини сақлаб қолишга рухсат берди ва баъзи дипломатларни разведка ходимлари деб атади.