Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия нега Марказий Осиёда НАТОни кўришни истамайди?

1270

ТАССда эълон қилинган мақолада муаллиф Дмитрий Беляев Россия нима учун НАТОнинг Марказий Осиёга қайтишини истамаслиги ҳақида фикр юритган. 

АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк этар экан, уларнинг бир қисми қўшни давлатларга, хусусан, Марказий Осиёга жойлаштирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо Россия бундан манфаатдор эмас. Ўтган ҳафтада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистонга қўшни давлатларни ўз ҳудудларига АҚШ ва НАТО кучларини киритмасликка чақирди. Ўша кунлари Politico нашрида Америка контртеррор кучларининг Ўзбекистонга жойлаштирилиши масласини муҳокама қилиш мақсадида Пентагон вакилларидан иборат делегация Тошкентга бориши ҳақида хабар пайдо бўлган эди. 

“Америка томони минтақада ҳарбий ҳамкорлик тажрибасига эга. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бу Владимир Путиннинг 2001 йил 11 сентябрь ҳужумларидан кейин АҚШга терроризмга қарши курашда ёрдам бериш ҳақидаги қарори туфайли мумкин бўлган, – дея ёзади Беляев. – Афғон кампаниясининг бошида Вашингтон Қарши-Хонобод ҳарбий базасини Тошкентдан ижарага олди. Ўзбекистон америкалик ҳарбийларни қабул қилиб, кейин фикрини ўзгартирган ва 2005 йилда уларга чиқишни кўрсатган – агар биринчиси бўлмаса – кам сонли давлатлардан бири бўлди. 2014 йилда америкаликлардан тарк этиш сўралган Қирғизистондаги Манас базаси билан ҳам худди шундай воқеа содир бўлди”.

Муаллифнинг сўзларига кўра, 2020 йил бошида АҚШ Давлат департаменти мамлакатнинг Марказий Осиё сиёсати бўйича расмий стратегиясини ишлаб чиқди. Америкаликлар ўзларининг ёндашувларини олтита асосий нуқтада баён қилган:

– Марказий Осиёда террорчилик таҳдидларини камайтириш;

– Афғонистонда барқарорликни мустаҳамлаш ва сақлаш;

– Марказий Осиё ва Афғонистон ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлаш;

– қонун устуворлиги ислоҳоти ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни жадаллаштириш;

– минтақа ривожига АҚШ инвестицияларини жалб қилиш.

“Ушбу пунктларнинг баъзилари аллақачон бутунлай муваффақиятсизликка учраган. Бироқ афғон террорчиларининг жиловланиши АҚШнинг Марказий Осиёга ўрнашишга уринишининг асосий сабаби эмас. Америкаликлар минтақада қарийб 20 йил бўлди ва ўшанда бери террор таҳдиди кучайди. Агар НАТО ва АҚШ ҳақиқатан ҳам Афғонистон хавфсизлиги ҳақида қайғурганида, улар бу мамлакат ҳукуматини яхши қуролланган жангарилар билан юзма-юз ташлаб кетмаган бўларди.

Стратегик нуқтаи назардан, америкаликлар Афғонистонда содиқ ҳукуматни эмас, балки минтақадаги мавжудлигини йўқотди. Россия ва Хитойнинг кучайиши фонида Вашингтон учун Кавказ ва Марказий Осиёда таъсир ўтказиш воситасига эга бўлиш жуда муҳим”, – дея таъкидлайди Беляев. 

Россияда америкаликларнинг режасига муносабат аниқ – кескин салбий. Мақолада қайд этилишича, Москва Марказий Осиёдаги қўшниларини АҚШ ҳарбийларининг мавжудлиги уларни автоматик равишда халқаро террорчилар нишонига айлантириши ҳақида огоҳлантирмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Путин Туркияга боришга рози бўлди

726 16:56 27.01.2022

Россияда ўзбекистонликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бошланди

264 15:11 27.01.2022

Россия ёлланма аскарларининг Буркина-Фасода нима иши бор?

711 14:30 27.01.2022

АҚШ Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича талабларига жавоб қайтарди

776 11:05 27.01.2022

Россияда Украина шарқига ҳарбий ёрдам юбориш таклиф қилинди

580 09:30 27.01.2022

Камолиддин Раббимов: «Украина-Россия, Россия ва коллектив ғарб муносабатларининг янги босқичи бошланяпти»

2388 23:30 26.01.2022
« Орқага