Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Россия: патриархнинг махфий даромадлари ёхуд жазоланган руҳоний

1308

Чувашия черковининг ёш руҳонийси патриарх Кирилл ва бошқа олий руҳонийларга даромад ва мол-мулк тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш учун ижтимоий тармоқларда чиқиш қилганидан кейин черков хизматидан четлатилди.

Ҳашамат, бойликка ружу қўйганлик учун тавба қилиш фикрини айтган руҳоний ишдан ҳайдалди. Унинг ташаббусини яширадиган нарсаси бор бўлган рус православ черкови раҳбарияти тушуна олмади. Қимматбаҳо соатлар, яхталар, бизнес самолётлар, ҳашаматли квартиралар соҳиби бўлган, бироқ доим камтарлик ҳақида гапирадиган Кирилл Гундяевнинг ҳаёти ҳаёти қуйидаги мақолада ўқийсиз.

Ридус нашри хабар берганидек, Новочебоксарскдаги Санкт -Петербург Ксения черковининг руҳонийси Роман Степанов Патриарх ва Россия православ черковининг барча руҳонийларига даромад декларациясини эълон қилиш ва тавба қилиш учун мурожаат қилганидан кейин руҳонийликдан ҳайдалиш билан жазоланди.

"Руҳонийларнинг черковдаги зўравонликларини ошкор қилганим ва “Дождь” телеканалига интервью берганимдан кейин мени тақиқлашди. Бунга далил сифатида улар илгари тавба қилган ва жавоб берган нарсаларимни рўкач қилишди”, деган ҳайдалган руҳоний Роман Степанов.

Шу билан бирга, Степанов унга руҳонийлар томонидан қўйилган айблари – биринчи хотини билан ажрашгани ва бошқа аёл билан бирга яшаётгани, шунингдек, илгари гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани, тавба қилиб черков ишига ўтгани илгаридан барчага маълум бўлганини айтган. 

"Мен чиндан ҳам гиёҳвандликка мойил эдим, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганман... Шундан сўнг мен епископим олдига бориб, черков жазосини олдим. Мен нотўғри хатти-ҳаракатларим учун аллақачон жазоланганман ва черков ҳуқуқининг тамойилларидан бири шундаки, битта жиноят учун икки марта жазоланмайди”, деган иерей Роман Степанов.

Маълумки, ҳақиқий исми Владимир Михайлович Гундяев бўлган Москва ва Бутунроссия патриархи Кирилл ҳашаматли ҳаёти, бойликлари билан ажралиб туради. Расман унинг бир йиллик даромади ярим миллион рубл деб эълон қилинса-да, унинг бойликлари 10 миллиардга тенг деб ҳисобланади. Бу иши унчалик инсонлар соғлигига юмшоқ қилиб айтганда фойдаси бўлмаса ҳам Кирилл Рус черковига берилган имтиёзлардан фойдаланиб 1993 йилдан бошлаб Россияга солиқсиз гуманитар ёрдам мақомидаги тамаки маҳсулотларини олиб киришга муваффақ бўлган. Кейинчалик уларни мунтазам тарқатиш пунктлари орқали сотиб катта бойлик тўплаган. Уни бошқариш учун "Ника" молиявий-савдо ташкилоти ҳам тузилган.

Патриарх Кириллнинг ҳозирги даромади ва мол-мулки асосан ўша йиллардаги тамаки бизнесидан тушган даромадга қурилган. Экспертларнинг фикрича, патриарх бу бизнесини тўхтатган, бироқ ҳозиргача божхона омборларида қарийб 50 миллион долларлик "муқаддас" сигарета захиралари қолган.
Патриарх Кирилл фақат битта машинада саёҳат қилиш билан чегараланмайди: унинг мақоми бунга йўл қўймайди. Шундай қилиб, унинг ихтиёрида қуйидаги автоуловлар бор:

  • Mercedes-Benz S-Class Pullman-500 минг dollar
  • Toyota Land Cruiser - 80 минг dollar
  • Cadillac Escalade - 75 минг dollar
  • Лимузин – 55 минг dollar
  • "Победа" автомобили - 30 минг dollar.

Темир йўл орқали саёҳат қилиш учун Патриарх Кирилл ўзининг зирҳли вагонидан фойдаланади. Йиллик маоши 480 минг рубл бўлган одам учун ёмон коллекция эмас.

Патриархнинг уй-жойларига келсак, Москва ва атрофидаги апартамент ва саройлардан ташқари Геленжикда баҳоси 1 миллиард долларлик кошона ҳам унинг мулки ҳисобланади. 
2021 йилнинг ёзида одамлар расман рус православ черковининг мулки ҳисобланган “Паллада” яхтасида дам олаётган номаълум ярим яланғоч одамларни суратга олишгани катта шов-шувларга сабаб бўлди. Рус православ черкови вакиллари патриарх яхтасида суратларга изоҳ бера олишмади.

Илгари патриархни танқид қилиб ишдан ҳайдалган руҳоний Андрей Кураев ҳам Роман Степановни қўллаб-қувватлаган.

«Бизда черков тузилмаларининг молиявий ҳисоботлари билан қизиқишганда черков "биз давлатдан ажраганмиз" деб жавоб беради. Хўш, нима бўпти, давлатдан ажралган жамғармалар жуда кўп. Аммо қонунга кўра, улар ҳар йили қанча маблағ қолгани, кимдан олингани ва нимага сарфлагани ҳақида ҳисобот беришлари шарт. Ҳисоботлар фақат сейфдаги чангни йиғибгина қолмай, балки оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши керак», деган Кураев.

Интернет сайтлари асосида Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

598 09:06 16.10.2021

Курил ороллари можароси: Япония Россияга норозилик билдирди

817 16:30 15.10.2021

Путин «Толибон»нинг Россияда тан олиниши ҳақидаги саволга жавоб берди

1537 15:20 15.10.2021

Тоғли Қорабоғ: бир озарбайжонлик арман снайпери ўқидан ҳалок  бўлди

404 11:30 15.10.2021

Қорабоғ: арман ноқонуний қуролли гуруҳлари ўртасида отишма чиққан

395 09:50 15.10.2021

Меҳнат мигрантларига амнистия эълон қилингани Жириновскийга ёқмади

823 07:05 15.10.2021
« Орқага