Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Славянскка ракета ҳужуми уюштирди, қурбонлар бор

984

Россия қўшинлари Славянск марказига ракета ҳужуми уюштирди, натижада 2 киши ҳалок бўлди, 29 киши яраланди, деди Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко.

Унга кўра, Россия ҳарбийлари иккита С-300 ракетасини учирди. Бош прокуратуранинг хабар беришича, портлаш оқибатида олтита хусусий уй, учта кўп қаватли уй ва 15 та автомобил зарар кўрган.

Кириленконинг қайд этишича, қутқарув операцияси ҳали тугамаган, қурбонлар ҳақидаги маълумотлар ўзгариши мумкин.

Донецк вилояти Краматорск туманидаги Дружковка шаҳридаги болалар уйига яна иккита ракета тушди. Унинг сўзларига кўра, болалар уйи деярли бутунлай вайрон қилинган.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, воқеа жойида қутқарувчилар гуруҳи иш олиб бормоқда. Вайрона қолдиқларини тозалаш давом этмоқда.

"Душман билиши керак: Украина халқимизнинг қийноқларини кечирмайди, бу ўлим ва яраларни асло унутмайди. Барча россиялик террорчилар мағлуб бўлади. Бу тажовузда иштирок этган ҳар бир киши жавобгарликка тортилади", деб ёзган президент.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1032 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1094 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

723 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1416 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

738 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1483 15:30 07.06.2023
« Орқага