Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Сурияга энг янги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини беради

3210

Яқинда Исроил авиацияси Россиянинг барча огоҳлантиришларига қарамай, Суриядаги фаоллигини оширди. Сурия ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш учун Москва сурияликларга «балиқ эмас, қармоқ» беришга қарор қилди. Энди Россия Сурияга  замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришга қарор қилди.

Тел-Авив Москванинг Сурия ҳудудига ҳаво ҳужумлари билан боғлиқ барча баёнотларини мунтазам равишда эътиборсиз қолдирмоқда. Исроил ракеталари ва бомбалари Россия ҳарбий базаларига жуда яқин тушаётгани Кремлни жиддий хавотирга солмоқда.

Америкалик экспертларнинг фикрича, Россия Исроил билан очиқ зиддиятга кирмайди ва уларнинг самолётларини уриб туширмайди. Бунинг ўрнига, Россия Сурияга бир нечта замонавий «Панцирь-СМ» ҳаво мудофаа ракета комплексларини ёки «Бук-М3» зенит-ракета комплексларини олиб келади, улар ёрдамида Сурия армияси мустақил равишда Исроил авиациясига қарши самарали кураша олади.

Ўз навбатида, САРдаги Россия армияси бошқа вазифаларга ўтиши мумкин бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

577 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

652 09:55 01.10.2022

Украина тезлаштирилган тарзда НAТОга аъзо бўлиш учун ариза топширмоқда

563 21:27 30.09.2022

Запорожьеда инсонпарварлик колоннасига ракета зарбаси берилди

444 18:50 30.09.2022

Россия: юқори амалдорларни даволовчи шифокорлар урушдан «озод» қилинмоқда

234 18:20 30.09.2022

Доғистон муфтийсининг рафиқаси Путинга мурожаат билан чиқди

2038 17:10 30.09.2022
« Орқага