Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия толиблар билан ҳамкорлик қилишга тайёр

1529

Европа мамлакатлари ва АҚШ Афғонистондаги дипломатлик миссиялари ходимларини эвакуация қилаётган бир пайтда Россия буни ўйлаётгани йўқ. Россия элчиси Дмитрий Жирнов Кобул «Толибон» ҳаракатининг назоратига ўтганидан кейин таассуротлар яхши эканлигини айтди.

“Элчихонага тўлиқ хавфсизлик кафолатланган. Ашраф Ғани пайтида кучли терроризм бор эди. Ҳар куни шаҳарда уч, тўрт, бешта портлаш юз берарди”, – деди у.

Россияда “Толибон” тақиқланган ва террорчи ташкилот деб ҳисобланади. Бироқ бу толибларнинг июль ойида Россия Ташқи ишлар вазирлигида музокара ўтказишига халал бермади. Толиблар ўшанда ИШИДга қарши курашиш ва наркотрафикни йўқотишни ваъда қилди.

“Биз “Толибон”га душман эмасмиз. Акс ҳолда улар биз билан алоқа қилмаган ва Кобулдаги Россия элчихонаси хавфсизлигини кафолатламаган бўлар эди. Ҳа, бизнинг алоқаларимиз бор, биз буни яширмаганмиз. Россия ҳозир толиблар Афғонистони ва бошқа йирик халқаро ҳамкорлар ўртасида музокаралар олиб борилиши учун етакчи ролини ўз зиммасига олди”, – дейди сиёсатшунос Владимир Сотников.

Шундай бўлса-да, Россия “Толибон”ни қонуний ҳукумат деб тан олишга шошилмаяпти. Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг айтишича, “аввало БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзолари жангарилар ўзини маданиятли тутишига ишонч ҳосил қилиши лозим”. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва: давлатга хиёнат қилган Россия фуқароси ҳибсга олинди

422 19:05 03.12.2021

АҚШ Австралияга ядровий технологиялар бермоқчи

304 14:40 02.12.2021

АҚШ ва Туркия вазирлари Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни муҳокама қилди

428 13:05 02.12.2021

Россия Украина билан чегара яқинида ҳарбий машғулотлар бошлади

507 10:39 02.12.2021

Россия ФХХ раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлди

429 09:43 02.12.2021

Москва Украинага бостириб кирса, жазоланади

665 09:32 02.12.2021
« Орқага