Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия ва Беларусь юк машиналари Европа Иттифоқи чегарасида туриб қолди

1539

Сўнгги кунларда Польша-Беларусь чегарасида Россия ва Беларусь юк машиналарининг узундан-узун навбати пайдо бўлди. Бунга икки давлатнинг ҳайдовчиларга Европа Иттифоқида транспорт ҳайдашини тақиқловчи янги санкциялар пакети кучга киргунга қадар кетишга урингани сабаб бўлди.

Шанба куни «Корощин» назорат-ўтказиш пунктида тирбандлик 80 км давом этган, айрим юк машиналари чегарада 30 соатдан ортиқ тўхтаб қолган. Бундан ташқари, Латвия ва Литва чегараларида юк машиналарининг узун навбатлари юзага келган. Бироқ Литва ҳукумати белгиланган муддатдан кейин тиқилиб қолган юк машиналарининг ўтишига рухсат беришини айтмоқда. 

Апрель ойи бошида Европа Иттифоқи Россияга қарши бешинчи санкциялар пакетини тасдиқлаган эди. Хусусан, Россия ва Беларусь транспорт ташувчиларининг Европа Иттифоқига кириши тақиқланган. Европа Иттифоқида фақат озиқ-овқат, дори-дармон, почта ва энергия воситаларига рухсат берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

486 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

581 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

808 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

624 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1133 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

948 09:15 05.06.2023
« Орқага