Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия ва Хитой Япония қирғоқлари яқинида машқлар ўтказди

661

Япония  Вазирлар Маҳкамасининг ўринбосари Ёсихико Исодзаки Россия ва Хитой қўшма денгиз машқларида иштирок этган кемаларини кузатмоқда дея баёнот берди.

 “18 октябрь куни биз 10 та Хитой ва рус кемаларининг Сугару бўғозидан Япония денгизидан Тинч океанигача бўлган йўналишда биргаликда ўтганини қайд этдик. Уларнинг 5 таси рус ва 5 таси Хитой кемалари эди. Бу ҳаракатлар биринчи марта қайд этилди”, - деган у. 

Исодзаки Япония ҳукумати  Россия ва Хитой кемаларининг ҳаракатини  диққат билан кузатишда давом этаётганини таъкидлаган. 

Аввалроқ, Япония мудофаа вазирлиги Россия ва Хитой денгиз кучларининг ўтиши халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилгани ҳамда сув чегаралари бузилиши қайд этилмаганини айтган эди.

Душанба куни Япон денгизида Россия денгиз кучлари ва Хитой Халқ Республикаси денгиз кучларининг “Денгиз ҳамкорлиги - 2021” қўшма машқлари якунланди. Машқлар давомида икки мамлакат денгизчилари 20 дан ортиқ турли жанговар машқлар, тактик манёврлар ташкил қилинди. 

“Денгиз  ҳамкорлиги" йиллик махсус денгиз машқлари 2012 йилдан буён ўтказилиб,Россия ва Хитойнинг денгиздаги таҳдидларга қарши биргаликда курашиш қобилиятини мустаҳкамлашга қаратилган. 2020 йил коронавирус пандемияси чеклов чоралари туфайли машқлар амалга оширилмаган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

255 08:25 20.01.2022

Эрон президенти Путин билан нимани муҳокама қилмоқчи?

643 17:15 19.01.2022

Тожикистон Россияга авиачипталар нархини арзонлаштиришни талаб қиляпти

313 16:30 19.01.2022

Блинкен ва Лавров Украина масаласини муҳокама қилади

323 09:32 19.01.2022

Россия Украинадан 30 нафар дипломатни олиб чиқиб кетади

579 14:05 18.01.2022

Песков Россия ракеталарини Лотин Америкасида жойлаштириш имконияти ҳақида фикр билдирди

932 17:43 17.01.2022
« Орқага