Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия – «ёмон» миллиардерлар ўлкаси

1575

Россияда миллиардерларнинг умумий бойлиги мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг 35 фоизидан ўтиб кетди. Бу дунё бўйича энг юқори кўтсаткичдир, дея хабар беради The Financial Times.

Қайд этилишича, бу борада иккинчи ўрин Швецияга тегишли, у ерда миллиардерларнинг умумий бойлиги ЯИМнинг 30 фоизига тенг. Учинчи ўриндаги Ҳиндистонда эса мазкур кўрсаткич 20 фоизни ташкил этмоқда.

Американинг Morgan Stanley консалтинг компанияси миллиардерларни уч гуруҳга бўлган: “меросхўр”, “яхши” ва “ёмон”. Биринчи гуруҳдагилар бойликларини қариндошларидан мерос қилиб олган, иккинчи гуруҳдагилар эса технология соҳаларида ишлаб бойиган. Учинчи гуруҳдагилар иқтисодиётнинг ноэкологик соҳалари ва эҳтимолий коррупцион йўллардан бойлик топган. 
Россия миллиардерлари “ёмон” соҳалардан (қарийб 60%) пул топадиган мамлакатлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчилик Мексикага тегишли.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Латвиялик собиқ вазир Россия фойдасига жосусликда гумонланяпти

453 21:00 12.06.2021

Россия Эронга замонавий жосус сунъий йўлдош сотмоқчи

706 17:25 11.06.2021

Россияда мигрантлар мажбурий эмланади

434 16:20 08.06.2021

Марказий осиёликлар Хитойдаги Россия атом электростанцияларига хавотир билан қарамоқда

1151 15:40 08.06.2021

Германия Россиянинг жосуслик фаолиятидан безовта

498 10:55 07.06.2021

Путин меҳнат мигрантларини пуллик эмлаш бўйича топшириқ берди

465 16:05 05.06.2021
« Орқага