Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда илк марта мусулмон аскарларига ёдгорлик очилади

831

Шу йилнинг ноябрь ойида Россия Федерациясида мусулмон аскарлари учун биринчи ёдгорлик очилади.  Шунингдек, Иккинчи Жаҳон урушида эришилган ғалабага мусулмонларнинг қўшган ҳиссасига бағишланган халқаро конференция ҳам бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия мусулмонлари раҳбари Албир Крганов “Религия сегодня” порталига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Муфтийнинг таъкидлашича, халқаро анжуман ва ёдгорлик икки қардош диний ташкилот – Россия мусулмонлари диний идораси ва Доғистон мусулмонлари диний бошқармасининг қўшма лойиҳалари ҳисобланади.

Мусулмон Ватан ҳимоячилари ёдгорлиги Каспийск шаҳрида барпо этилиб, Россиядаги биринчи шундай ёдгорлик бўлади. Композициянинг марказига гумбаз ўрнатилади ва унинг остида Қуръони карим оятлари ёзилган мармар лавҳа бўлади. Бундан ташқари, бу ерда иккита муҳим ҳужжат - муфтий Абдураҳмон Расулев томонидан чиқарилган фашист қўшинларига қарши жиҳод ҳақидаги фатво ҳамда бева ва етим болаларга ёрдам бериш учун Марказий Осиё мусулмонларига мурожаат матни тақдим этилади.

Собиқ СССРнинг турли республикаларидан юз минглаб мусулмонлар Ватан уруши майдонларида жанг қилишди. 30 дан ортиқ этник гуруҳлар вакиллари собиқ Иттифоқ Қаҳрамони унвонига сазовор бўлишган. Улар орасида татарлар, доғистонликлар, чеченлар, ингушлар, осетинлар, ўзбеклар, озарбайжонлар, қрим татарлари ва бошқалар бор эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған Киев ва Москвани яраштириб қўймоқчи

435 10:12 30.11.2021

Медведев: “Жиноятчи мигрантлар кўпайяпти, миграция сиёсатини ўзгартирамиз”

633 08:07 30.11.2021

Ўзбекистон Президенти Путинга таъзия билдирди

1158 14:06 26.11.2021

Кузбасс: шахтада ҳалок бўлганлар 50 нафардан ошди

420 10:35 26.11.2021

Саранск: ислом маркази очилиши режалаштирилмоқда

339 18:05 25.11.2021

Россиядан Ўзбекистонга яна бир авиақатнов йўлга қўйилади

323 16:30 25.11.2021
« Орқага