Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда ишчи кучи етишмаяпти

960

Forbes.ru нашрининг ёзишича, Россияда меҳнат муҳожирлари етишмаяпти, бунинг оқибатида муаммолар келиб чиқмоқда.

Ишчи кучининг етишмаслиги айрим саноат тармоқлари учун тобора жиддий муаммога айланмоқда: Россиядаги муҳожирлар пандемиядан олдинги ҳолатга қараганда бир ярим-икки баравар кам. Қайтиб келган муҳожирлар курьер ва такси ҳайдовчиси бўлишни афзал кўради, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш майдончалари эса ишчиларга муҳтож. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, курьер бўлиб ишлаш ёки такси хизматлари орқали буюртмаларни бажариш ҳозир анча хавфсиз. Буюртмалар ҳам бор, тўлови ҳам вақтида берилади ва ишончли.
Мақолада, шунингдек, айни пайтда бир курьерлик хизмати мигрантларни ёллаши ва кунига 4000-5000 рублгача (565.000-706.000 сўм) маош таклиф қилишига мисоллар келтирилган.
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, пандемиядан олдин мамлакатда йцилига 9-11 миллион хорижлик бўлар эди. 2020 йилда уларнинг сони қарийб икки баравар камайиб, 6 миллионга тушиб қолган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ раҳбари дунёда ядровий каллаклар сони кўпайиб бораётганидан хавотирда

283 16:03 22.01.2022

«Афғонистоннинг йигирма йиллик истилоси худосиз сиёсат натижаси эди» – Иброҳим Раисий

1128 17:13 21.01.2022

5G тармоғи: авиакомпаниялар эҳтимолий хавфдан огоҳлантирилди 

812 12:35 21.01.2022

Эрон президенти НАТОнинг Марказий Осиёга кириш масаласини баҳолади

1173 13:15 20.01.2022

Қозондаги масжид очилишига Эрдоған ва Путиннинг ташрифи кутилмоқда

693 12:45 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

378 08:25 20.01.2022
« Орқага